LOTIN-КИРИЛЛ

СУД ВА ЁШЛАР МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТДИ

СУД ВА ЁШЛАР МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТДИ

Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилаётир. Шунингдек, аҳоли айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ишлар сезиларли даражада ортди.
Куни кеча Учқудуқ туман маъмурий суди биносида “Суд ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда туман прокуратураси, туман маъмурий суди, Ёшлар иттифоқи Учқудуқ туман кенгаши мутасадди ва раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.

IMG 0276
Давра суҳбатида суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган қонун устиворлиги ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги вазифалар ва уларни ижроси хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, ёшлар хусусан вояга етмаганлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, эрта никоҳ, ёш оилаларда ажримларнинг олдини олиш, улар ўртасидаги фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган низоларни бартараф этиш борасида кенг тушунчалар берилди.
Чекка ҳудудларда ҳам ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Ёшлар очиқ, ошкора мулоқотларда ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Руслан ДЖЎРАЕВ,
Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди ходими.

O'qilgan: 16 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: