LOTIN-КИРИЛЛ

Соғлом турмуш тарзи

Соғлом турмуш тарзи

Жаҳон Cоғлиқни сақлаш Ташкилотининг маълумотига кўра, саломатлигимизнинг 55 фоизи кечираётган турмуш тарзимиз, 18 фоизи ирсий касалликлар, 17 фоизи экологик омиллар, 10 фоизи эса тиббий хизмат сифатига боғлиқдир.

Соғлом турмуш тарзи орқали саломатликни мустаҳкамлаш борасида Президентимиз И,А.Каримовнинг сўзлаган нутқларида “Одамзотнинг соғлиғи кўп жиҳатдан унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаётини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун соғлом ҳаёт тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаши лозим” деган фикрлари масаланинг туб моҳиятини очиб беради.

Дунё олимларининг кўп йиллик илмий тадқиқотлари, тажрибасига асосланган «Соғлом турмуш тарзи» дастури қуйидаги оддий, шу билан бирга натижасига кўра, ҳеч қандай бойлик билан тенглаштириб бўлмайдиган хар бир одамга мустахкам соғлиқ, узоқ умр, келажак авлод зурриёдини соғломлаштиришни таъминлайдиган қуйидаги қоида ва талаблардан иборат;

Ҳар бир одамнинг, биринчи навбатда ёшларнинг маънавий олами, маданияти юксак бўлиши зарур. Негаки, «Соғлом турмуш тарзи» қоида ва талабларига амал қилиш учун, одам юксак онгли, қатъиятли, иродали бўлиши шарт. Бу сифатлар бошида эса маънавият ва маданият туради;

Гигиена фани томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган, кун тартибига амал қилиш;

Шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш;

Соғлом, тўғри овқатланиш;

Ҳаракатланиш фаоллигига амал қилиш. Жисмоний тарбия, спорт билан шуғулланиш;

Соғлиқ учун зарарли одатларга барҳам бериш;

Рухий саломатликни асраш;

Атроф муҳит тозалиги тўғрисида қайғуриш. Экологик маданият илмидан хабардор бўлиш;

Тиббий маданийлик;

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг таниқли эксперт- мутахассис олимларининг фикрига кўра, агар барча мамлакатлар аҳолисининг ҳаммаси, биринчи навбатда ёшлар, «Соғлом турмуш тарзи» қоидаларига амал қилсалар, ҳар бир одамнинг соғлиғининг мустаҳкамланиши, меҳнат қобилиятининг яхшиланиши, умр кўришининг узайиши, бўлажак авлод генофондининг соғломлаштирилиши каби ҳаётий муҳим кўрсатгичларда  ижобий натижаларга  эришилиши  муқаррардир.

Соғлом овқатланиш                            

               

Соғлом овқатланиш – соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, соғлом овқатланиш илм ва кўникмаларидан хабардор бўлиш ҳар бир инсон учун зарурдир.

Соғлом овқатланиш – бу инсоннинг ўсиши, меъёрий ривожланиши ва ҳаёт фаолиятини, унинг саломатлигини мустаҳкамлашга ҳамда касалликларнинг олдини олишни таъминлашга имконият берувчи овқатланишдир.

Овқат киши ҳаётининг асосий шарти ҳисобланади. Шунинг учун одам ҳар куни мунтазам равишда бевосита маълум бир вақтда овқатланиши зарур.

Хўш, нима учун одам ҳар куни маълум бир вақтда бир неча марта овқат еб туриши керак? Бу саволга жавоб бериш учун одамнинг ҳаёт фаолияти устида олиб борилган кузатишларининг ўзи кифоя. Инсон бу ёруғ дунёда фаол ҳаёт кечирар экан, албатта, куч-қувват сарфлайди, меҳнат қилади, турли ишлар билан шуғулланади ва ҳаказо. Жисмоний кучни кўпроқ талаб қиладиган меҳнат эса кўпроқ энергия (куч) сарфлашни талаб қилади. Ёш организм ўсар экан, унда янги ҳужайралар ва тўқималар тўхтовсиз равишда янгиланиб туради, бунинг учун эса албатта «қурилиш материали» зарур бўлади, одам организми эса уни фақат ейиладиган овқатдан олади.

Кимёвий табиати ва биокимёвий хусусиятига кўра бир-биридан фарқ қиладиган 100 дан зиёд озиқ-овқат моддаларнинг организмга овқат билан тушиши аниқланган. Нормал ҳаёт кечириш учун бу моддалар одам организмида муайян миқдорда ва нисбатда бўлмоғи лозим. Улардан биттаси ёки бир нечтасининг етишмаслиги моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади ва инсонлар соғлиғига путур етказади.

Одамлар турли-туман маҳсулотлардан овқат сифатида фойдаланишади, албатта, бу маҳсулотлар эса таркиби билан бир-биридан фарқ қилади.

Табиатда организмнинг зарур моддаларга бўлган эхтиёжини тўла-тўкис таъминлай оладиган ягона бир маҳсулотнинг ўзи йўқ. Буни оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар, витаминлар ва бошқа моддаларга бой бўлган ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари таъминлай олади. Шунга кўра тўғри овқатланиш учун одам хилма-хил маҳсулотларни еб туриши лозимлиги соғлом овқатланиш тамойилларининг биринчи шартидир.

Озиқ овқат маҳсулотларда фойдали озиқа моддалари фақат муайян миқдорда эмас, балки организм сарфлаган энергия ва моддалар ўрнини қоплай оладиган даражада бўлиши шарт. Амалда бир марта овқатланиш учун тайёрланган таомда бунга эришиш амри маҳол. Организмнинг овқат моддаларига бўлган эҳтиёжини таъминлайдиган кимёвий таркиби меъёрдаги овқат рационларини яратиш асослари ишлаб чиқилган.

Тўғри овқатланиш асослари. Истеъмол қилинадиган овқат одамнинг энергия сарфини қопласа, организмда янги ҳужайра ва тўқималар тузилиши ҳамда эскиларининг тикланиши учун зарур кимёвий моддаларга бўлган эҳтиёжини таъминласа, бундай овқатланиш рационал  яъни тўғри  овқатланиш ҳисобланади.

Аҳолининг тўғри овқатланишини уюштириш учун қуйидаги талабларга амал қилиш зарур:

Овқатнинг миқдорий меъёри. Истеъмол қилинаётган овқат қуввати сарфланган энергияни қоплаши керак.

Сифатий мукаммаллиги. Овқат керакли миқдордаги оксиллар, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар ва витаминларга бой бўлиши керак.

Туман тиббиёт бирлашмаси.

O'qilgan: 16 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: