Print this page

Профессионал таълим тизимидаги сиртқи ва кечки таълимнинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланади

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

  Унга кўра:

ўқув семестри якунигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади; 

ўқувчи ҳар бир семестр давомида тасдиқланган режа-жадвал асосида камида бир марта таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади;

сиртқи ва кечки таълимда масофадан туриб ўқитиш ўқувчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда амалга оширилади;

кечки таълимда ўқиш бир ҳафтада 4-5 кундан иборат бўлади.

 

O'qilgan: 654 bora