Print this page

ШКБГА ИШГА КИРМОҚЧИМИСИЗ, УНДА ОНЛАЙН ҚАБУЛДАН ЎТИНГ!

    Зухриддин Мустафоев ШКБ АКТМ да дастурчи бўлиб ишлайди. У ва жамоасининг яратаётган ҳар бир дастури бугунги кунда ишчи-ходимларга енгиллик ва қулайлик яратмоқда.

     Яқинда Шимолий кон бошқармаси бўлинмаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, уларни ишга жойлаштириш тизимини холислик ва шаффофлик принциплари асосида олиб бориш, ҳамда кадрлар заҳирасини шакллантиришни янада такомиллаштириш мақсадида, АКТМ дастурчи муҳандис Зухриддин Мустафоев томонидан “ишга қабул қилиш бўйича очиқ портал ” ахборот тизими яратилди.
     Мазкур ахборот тизими Шимолий кон бошқармасига ишга кириш истагини билдирган фуқароларни ортиқча оворагарчиликсиз, эшикма-эшик юрмасдан ҳужжатларни онлайн режимида топшириш, танлов ўтадиган кунлардан тезкор тарзда хабардор бўлиш, зарур мутахассислар бўйича истиқболда кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда ишга жойлаштириш жараёнини шаффофлик, адолат ва холислик принциплари асосида олиб бориш имконини беради.
    Бугунги кунда ахборот тизими hr.nkmk-shkb.uz сайт сифатида интернет тармоғида жойлаштирилган ва тест режимида фаолият юритмоқда.

O'qilgan: 5041 bora