Print this page

Президент мактабига кириш имтиҳонлари натижаси қачон эълон қилиниши маълум бўлди

    Кириш имтиҳони натижалари жорий йилнинг 16 сентабр кунига қадар эълон қилинади. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги маълум қилди.

    Имтиҳон натижалари эълон қилингунга қадар ҳар бир ўқувчи ўзи таҳсил олган мактабида ўқишни давом эттириши мумкин. Президент мактабларида ўқиш тахминан октябр ойидан бошланиши режалаштирилмоқда.

    «Агар ўқувчи Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабга қабул қилинган бўлса ва Президент мактаби имтиҳони натижалари эълон қилингандан сўнг, ушбу ўқувчининг Президент мактаби имтиҳонидан ҳам ўтганлиги маълум бўлса, бу ўқувчи ўқишини кўчириб, таълимни Президент мактабида давом эттириш имкониятига эга», дейилади хабарда.

O'qilgan: 859 bora