LOTIN-КИРИЛЛ

Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш муқаддас бурч!

Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш муқаддас бурч!

Қуролли Кучларимизнинг ўтган йигирма саккиз йиллик тарихига назар ташлайдиган бўлсак, миллий армиямизни тубдан ислоҳ қилиш борасида олиб борилган ишлар самарасида бугунги кунда Ватанни ҳимоя қилиш шарафли касбга айланганини кўришимиз мумкин.

8bc942bab6f1c324186aa

Ушбу давр ичида ҳарбий хизматчининг нуфузи бениҳоя ортди. Кўча-куйда ҳарбий либосдаги йигитларга янада ҳавас ва ҳурмат билан қарайдиган бўлдик. Тақдирини юрт ҳимояси билан боғлаган юрт ўғлонлари Юртбошимиз меҳрини, эътиборини, ғамхўрлигини ҳамиша юракдан ҳис қилиб яшаяптилар.

2120ddef699155bf0b07d

Бу ва бу каби фикр-мулоҳазалар туманимизда “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” умумий ғоя остида ўтказилаётган  ватанпарварлик руҳидаги тарғибот тадбирларида илгари сурилмоқда. 

b42f7bfbb90b36447eed6

Ана шундай тадбирлардан бири “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш муқаддас бурч!” мавзусида 99818-сонли ҳарбий қисмда ўтказилди. Унда иштирок этган туман ҳокими С.Хамроев офицерлар, аскар ва сержантлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари ва кенг жамоатчиликни байрам билан қутлади.

d8df7a836c4e8071670bf

Бир гуруҳ аскар ва зобитлар, соҳа фидойилари туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирда 99818-сонли ҳарбий қисм ҳарбийлари, аскар ва зобитлари ўзларининг жанговар тайёргарлигини намойиш этишди.

Шунингдек, ҳарбий қисмга ташриф буюрган ўқувчи-ёшлар ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар.

dc6a7ed5e6d3eb00afd38

Тадбирда “Қизилқум” маданият уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари даврага кўтаринки кайфият улашди. Шу куни ҳарбий қисм ҳовлисида қад ростлаган Амир Темур бюсти пойи  корхона-ташкилотлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоалари томонидан қўйилган алвон гулларга бурканди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

O'qilgan: 20 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: