LOTIN-КИРИЛЛ

"Осойишта қотил” ёки “ИС  ГАЗИ” чангалидан сақланинг!

"Осойишта қотил” ёки “ИС  ГАЗИ” чангалидан сақланинг!

Республикамиз бўйлаб содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва ис газидан заҳарланишлар ҳамда ҳар хил турдаги фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз миқёсида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирлари ўтказилиб фуқароларга содир бўлиши мумкин бўлган фавқулотда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Аммо амалга оширилаётган ишларга қарамасдан 2020 йилнинг 5 январь куни Фарғона вилоятининг Қува туманида бир оиланинг 2 нафар фарзанди ва шу куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида  бир аёл ва унинг 2 ёшли фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди. Шунингдек 9 январь куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган.

"Осойишта қотил”-га таъриф берсак, табиий газ ёки бошқа муқобил ёқилғи турлари (кўмир, ёғоч ва бошқалар) тўлиқ ёнмаслиги натижасида хонада ис гази тарқалади.

Юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Сиз азиз фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сураймиз.

Ғайрат Уралов,

Учқудуқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи капитан.

O'qilgan: 158 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: