LOTIN-КИРИЛЛ

Шу ҳафтада муҳим сиёсий тадбирлар бўлиб ўтади!

Шу ҳафтада муҳим сиёсий тадбирлар бўлиб ўтади!

Айтишларича, бошланган ҳафтада мамлакатимизда жиддий, барчамиз учун муҳим саналган сиёсий тадбирлар бўлиши кутилмоқда.

13 январь, яъни бугун республиканинг барча ҳудудида, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудуд раҳбарлари (ҳокимлар)нинг қайта сайлов-тайинлови бўлиб ўтади.

Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги шу муҳим воқеликда иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳукумат аъзолари бошқа ҳудудлардаги тадбирларда қатнашади.

14-15 январь кунлари эса республикамиз барча шаҳар ва туманлари ҳокимлари қайта сайлов-тайинловдан ўтади.

16-17 январь кунларида эса ҳудудларда Сенат аъзолари сайлови бўлиб ўтади.

Айтиш керакки, мамлакатимиз давлат бошқарувида ҳокимларнинг бундай сайлов-тайинлови аввал кузатилмаган. Демак, бу ҳаммамиз учун янгилик бўлади.

Қандай ислоҳот ёки янгилик бўлмасин, халқ манфаатига хизмат қилсин, муҳими шунда!

Маълумот учун: жами 100 нафар сенатор бўлади, шундан 84 нафари 14 та ҳудуддан 6 нафардан сенатор сайлаш орқали шакллантирилади, қолган 16 нафар сенаторни эса Президент тайинлайди.

O'qilgan: 147 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: