Print this page

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Наврўз байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Наврўз байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев 17 март куни Қозоғистон биринчи президенти — элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

 
 
Шунингдек, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, савдо соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат кооперациясини кучайтириш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

O'qilgan: 750 bora