Print this page

Ўзбекистон Марказий банки олтин захираларини кўпайтириш бўйича етакчига айланди

Ўзбекистон Марказий банки олтин захираларини кўпайтириш бўйича етакчига айланди

Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгашининг 9 март куни эълон қилинган ҳисоботида маълум қилинди.

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, дунё мамлакатларида олтин-валюта захиралари камайиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистон ва Қозоғистон марказий банклари йил бошидан буён захираларини сезиларли даражада оширган. Ўзбекистон кўрсаткичи +8,1 тоннани, Қозоғистонники эса +2,8 тоннани ташкил этган.

Туркия (-17,2 тонна) ва Россия (-3,1 тонна) марказий банклари эса йирик олтин сотувчилар сифатида қайд этилган.

Маълумот ўрнида, Жаҳон олтин кенгаши халқаро олтин бозорида содир бўлаётган жараёнлар тўғрисида мустақил баҳо ва прогнозларни тақдим этувчи нуфузли тузилма ҳисобланади.

O'qilgan: 690 bora