Print this page

Ўзбекистонда 2021 йил 1 февралдан ошириладиган нафақалар миқдори ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг ‘2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида’ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, дея хабар қилмоқда Пенсия жамғармаси.

 

Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Қарорга асосан 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
  • бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм;
  • кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам – 326 000 дан 653 000 сўмгача.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

  • ​битта болали оилаларга – 144 100 сўм;
  • иккита болали оилаларга – 238 700 сўм;
  • учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам – 434 000 дан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 февралидан фахрий унвонига эга пенсионерлар учун тўлов миқдори қарорга асосан 1,1 баробарга оширилди.

Пенсия жамғармасининг таъкидлашича, пенсиялар коронакризис пайтида, аниқроғи, 2020 йилнинг 1 сентябридан оширилган. Лекин у пайтда бюджет ходимлари ойликлари ошиши музлатиб қўйилганди.

O'qilgan: 882 bora