Print this page

Фото: Навоий вилояти ҳокимининг ўрнини «эгаллаган» ёшлар

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов 23 декабрь, чоршанба куни «Ёшлар фестивали» доирасида Ёшлар парламенти аъзолари, вилоят сардорлар кенгаши вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқида фаолият юритаётган бир гуруҳ кўнгиллилар билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

«Улар ҳокимликнинг барча масъулияти, оғир-енгилини тўла ҳис этишлари учун ҳоким ўрнида ‘топшириқлар’ беришга ҳам рухсат этилди», — дейилади хабарда.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

«Кучли давлат ортида доим салоҳиятли, юқори савияли инсонлар туради», — дейди ҳоким ёшлар билан учрашувда. Қобул Турсунов Ўзбекистон Президенти томонидан қўйилган асосий вазифалардан бири ёшларни билимли, салоҳиятли, дунёқараши кенг инсонлар бўлиб етишишини таъминлашдан иборат эканлигини таъкидлаган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

 

Ҳокимлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Қобул Турнусов учрашувда ёшларнинг саволларига жавоб қайтарган.

O'qilgan: 860 bora