Print this page

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЯНА БИР ЎРИНБОСАРИ ВИЛОЯТ ХТБ БОШЛИҒИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 3 ноябрдаги 507-сонли буйруғига асосан, Учқудуқ туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Марат Шамуратов Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

М.Шамуратов 1972 йилда Конимех туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, маълумоти олий, 1997 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган.

У 2017 йилдан буён Учқудуқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Учқудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

O'qilgan: 1528 bora