LOTIN-КИРИЛЛ

БАРЧА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР БОЛАЖОНЛАР КЕЛАЖАГИ УЧУН

БАРЧА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР БОЛАЖОНЛАР КЕЛАЖАГИ УЧУН

2019 йилнинг 16 декабрь куни Муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни жорий йил 17 июнь кунидан бошлаб кучга кирди. Мазкур Қонуннинг аҳамияти, шубҳасиз, мамлакатимиз келажагига дахлдордир.

Ҳар қандай давлатнинг энг катта бойлиги илмли, интеллектуал салоҳияти юқори бўлган ёшлари ҳисобланади. Бундай авлодни тарбиялаш учун асосий пойдевор сифатида таълимни бирламчи буғуни бўлган мактабгача таълим тизими ҳисобланади.

Учқудуқ туманида 0-7 ёшгача болалар сони 3724 нафарни ташкил этади. Уларнинг 3077 нафари тумандаги 21 та  давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари. Бугунги кунда қамров кўрсатикичи  82,6 фоизни ташкил этади. Яқин кунларда 5 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлайди.

Туманда олти ёшли болалар сони 859 нафарни ташкил этиб, уларнинг 85 фоизи мажбурий бир йиллик тайёргарликка жалб қилинган. Келгуси йилда бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш учун  яна 5 та қўшимча гуруҳлар ва қисқа муддатлар гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалий ишлар олиб борилаётир.

Бугун ота-она фарзандини давлат боғчасига бериш учун кимнингдир эшиги олдида соатлаб кутиб туриши шарт эмас. Ҳаммаси шаффоф, коррупциядан ҳоли: давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ва электрон навбатга туради. Бу қисқа фурсатда бутун бир тизим қайта ислоҳ этилганидан далолат. Соҳага оид қабул қилинган Қонун, Фармон ва қарорлар эса тизимни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Кучга кирган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун ҳам давлат сиёсатининг мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги бир қатор йўналиш ва кафолатлари белгилаб қўйилгани билан аҳамиятлидир. 11 та боб, 58 та моддадан иборат мазкур Қонуннинг асосий мақсади, албатта мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Мазкур Қонун билан ҳар бир боланинг мактабгача таълим ва тарбия олишга бўлган ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш, болаларнинг мактабгача таълим ва тарбияга тўлиқ қамраб олинишида ҳамда алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болаларнинг сифатли таълим ва тарбия олишида шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга қаратилган давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ва ривожлантириш каби муҳим вазифалар ушбу соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қилиб белгиланди.

Бундан ташқари, қонуннинг 6-моддасида ҳар бир бола мактабгача таълим ва тарбия олиш ҳуқуқига эгалиги, давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқикафолатлаб қўйилди. Бу орқали боланинг мактабга боришидан бир йил олдин мактабгача таълим ташкилотларида тайёргарликдан ўтиши мажбурий таълимнинг муҳим қисмига айланди.

Қонуннинг 37-моддасида мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг давлат томонидан кафолатланган ҳажм доирасида бепул тиббий ёрдам олиши, соғлиқ учун хавфсиз бўлган шароитларда таълим олиш ва тарбияланиши, болаларни меҳнат қилишга мажбурлашнинг ҳар қандай шаклларидан, жисмоний ва руҳий зўравонликдан, ўз шаъни ва қадр-қиммати камситилишидан ҳимояланиши, умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтиши каби ҳуқуқлари, 38-моддасида боланинг қонуний вакилларининг, 39-моддасида эса мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилган ўлса, 42-моддасида  Педагогнинг касбий стандарти тушунчаси киритилди ва стандартлари ишлаб чиқилди. Қонунинг 44-моддасида. Мактабгача таълим ва тарбия тизимида меҳнат фаолиятини амалга оширишга доир чекловлари ишлаб чиқилди. Бунда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар, педагог фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар, илгари ўзларининг айбли харакатлари сабабли меҳнат шартномаси тугатилган шахслар, судланган ёки амнистия акти қўлланилган шахслар мактабгача таълим ва тарбия тизими органлари ва ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатиб берилди бу эса тизимда коррупцияни олдини олаш ва  шаффофликни таъминлайди.Болалар учун табий озиқ –овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, уларни ёшига доир физиологик эҳтиёжларига мувофиқ бўлган рационал ва мутаносиб озиқ-овқат билан овқатлантириш учун  мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг овқатланишини  аутсорсинг усулида    ташкил этиш қонуннинг 46-моддасида белгилаб қўйилди.Қонунинг 51-моддаси билан мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларига директор мақоми берилди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, бизнинг энг катта бойлигимиз фарзандларимиздир. Уларни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, сифатли таълим-тарбия бериш бугун давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ана шу йўлдаги муҳим ҳуқуқий кафолатдир.

Нигора АМОНОВА,

Учқудуқ туман МТБ мудири.

O'qilgan: 73 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: