LOTIN-КИРИЛЛ

ПОРАХЎРЛИК, ФИРИБГАРЛИК АВЖ ОЛАЁТГАНИНИ САБАБИ НИМАДА?!

ПОРАХЎРЛИК, ФИРИБГАРЛИК АВЖ ОЛАЁТГАНИНИ САБАБИ НИМАДА?!

Яқин кунлар мобайнида берилаётган ахборотлар таҳлил қилинганда, Республикамизнинг турли ҳудудларида порахўрлик билан боғлиқ кўплаб жиноятлар содир бўлаётгани кузатилмоқда. Ачинарлиси уларнинг аксарияти ижтимоий соҳада. Чунончи,

  1. Тошкентда коллеж ўқитувчиси

Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси М.А. коллежнинг 3-курс ўқувчисининг ишончига кириб, унинг баҳоларини қўйдириб бериш ва дипломини олиб бериш эвазига 100 доллар ва 500 минг сўм талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

  1. Тошкент вилояти Халқ таълими бош мутахассиси

Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси С.А. фуқаронинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Олмалиқ шаҳридаги мактаблардан бирига директор лавозимига тайинлатиш эвазига 2 000 доллар талаб қилиб, шундан, 200 доллар ва 2,7 млн сўмни муқаддам қўлга киритиб, қолган 1 500 долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

  1. Сурхондарёда Агроинспекциянинг Шўрчи туман бўлими инспектори

Ўзагроинспекциянинг Шўрчи тумани бўлими инспектори Ф.М. фуқарога тегишли бўлган, ҳужжатсиз Т-40 русумли трактори ва тиркамасига янги намунадаги давлат рақами ва техникани рўйхатга олиш гувоҳномаси тайёрлаб бериш эвазига 1,8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

  1. Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали собиқ ўқитувчиси

Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали собиқ ўқитувчиси Р.Б., фуқародан уни мазкур филиалга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига олдиндан талаб қилган 2 000 доллар ва паспорт нусхасини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

  1. Марҳаматда дирекция мутахассиси

Андижон вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси Марҳамат тумани етакчи мутахассиси Д.А. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, фуқаронинг ишончига кириб, унга туман ҳудудидаги кичик саноат зонаси учун ажратилган ер майдонидан уй-жой қуриш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун 10 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига 1 500 доллар олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

  1. Балиқчида электр ҳисоблагичидаги камчиликларни расмийлаштирмаслик эвазига фуқародан 400 доллар талаб қилган фирибгар ушланган
  1. Асакада Корея давлатига ўқишга юбориш баҳонаси билан фуқароларнинг 20 300 долларини қўлга киритган муассаса фаолиятига чек қўйилди

 «S.» нодавлат таълим муассасаси раҳбари Н.Т. ва бошқалар 2019 йил давомида бир неча фуқаронинг ишончига кириб, уларни Корея давлатидаги олийгоҳларга ўқишга киритиб қўйиш ҳамда виза олиб бериш эвазига 3 та ҳолатда 20 300 доллар ва 8 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

P.S. Эҳтиёт бўлинглар, кўп соҳалар фаолиятига “вирус” тушган. Балога йўлиқмай десангиз, виждонни уйғотинг!

O'qilgan: 77 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: