LOTIN-КИРИЛЛ

ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ АДЛИЯ БЎЛИМИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН ҲАЛ ЭТИЛДИ

ИМТИЁЗЛИ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ АДЛИЯ БЎЛИМИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН  ҲАЛ ЭТИЛДИ

Инсон    кексайганда роҳатини  кўриш орзусида ҳар қандай зарарли  ва ўта хавфли  шароитларда ишлашга ҳам тайёр бўлади. Аммо баъзан иш берувчилар томонидан ходимнинг   бу меҳнати  қадрланмаслиги ҳоллари ҳам учраб туради.

Масалан, фуқаро Ҳасан Болтаев ҳам қатор йиллардан буён  Шимолий кон бошқармасида зарарли шароитда ишлаб келмоқда.

У 2006 йилда  навбатчи чилангар  кейинчалик  тўртинчи разрядли,  2011 йилдан марказий таъмирлаш устахонасининг очиқ усулда маъдан қазиш рудниги темирчилик ишлаб чиқариш бўлинмасида      олтинчи разрядли чилангар   бўлиб ишлаган. Қатор йиллар ўта хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаган Ҳасан Болтаев ёшга доир имтиёзли пенсияга чиқаётганида  корхона унинг аризасига  ушбу иш жойлари ҳақиқатдан ҳам  Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги   “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсатгичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, тасдиқланган рўйхатларга тегишли эканлиги, лекин ушбу иш жойлари шаҳодат кўригидан (аттестация) ўтказилмаганлиги боис  унга тегишли маълумот бера олмаслигини маълум қилган.

Ваҳоланки, Ҳ. Болтаев ишлаб келган иш жойлари ушбу қарор билан тасдиқланган имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатда кўрсатиб қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги  қонуннинг 42-моддасида  ҳамда  Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 252-сон қарорининг 56-бандида ҳам  меҳнат дафтарчаси  иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланиши  кўрсатилган бўлиб,  Ҳ. Болтаевнинг меҳнат дафтарчасида барча керакли маълумотлар аниқ кўрсатилган.

Карталарда саналар кўрсатилмаганлиги учун  чилангар Ҳ. Болтаев айбдор эмас, иш ўринлари шаҳодат кўригидан ўтказилмаганлиги  эса   иш берувчининг айби билан амалга оширилмаган.

Мулкчилик шаклидан ва қайси идорага қарашлилигидан қатъий назар, корхоналарда имтиёзли пенсия таъминоти бўйича рўйхатларнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалга оширилиши аниқ белгилаб қўйилган бўлишига қарамасдан, иш берувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан  қонунчилик талабларига ўз вақтида  риоя қилинмаган.

Учқудуқ туман адлия бўлимига юқоридаги муаммо билан мурожаат  қилган Ҳ. Болтаевнинг муаммоси ижобий ҳал этилди. Унинг  2008- 2010  йиллар давомида  Шимолий кон бошқармасига қарашли Автотранспорт бошқармаси ҳамда очиқ ҳолда қазиб олиш ишларида навбатчи чилангар  сифатида ўта зарарли ва ўта хавфли ишларда меҳнат фаолиятини амалга оширганлик фактини белгилаб бериш муаммоси туман адлия бўлимининг аралашуви билан  ўз ечимини топди.  

 

 Йигитали  ЭРМАМАТОВ,

Учқудуқ тумани адлия бўлими   бошлиғи.

O'qilgan: 78 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: