LOTIN-КИРИЛЛ

МАТОНАТ ҚАСИДАСИН БИТАЁТГАНЛАР!

МАТОНАТ ҚАСИДАСИН  БИТАЁТГАНЛАР!

Туман ҳокими С.Хамроевнинг ШКБ 3-гидрометаллургия заводи 25 йиллигига йўллаган табриги

 

Ассалому алайкум азиз учқудуқликлар!

Қадрли олтин заводнинг олтин одамлари!

Бугун биз Навоий кон металлургия комбинати Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги 3-гидрометаллургия заводининг қутлуғ 25 йиллигини нишонлаяпмиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча жамоани  чорак асрлик  - муборак кун билан самимий қутлайман!

Дарҳақиқат, завод мамлакатимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири бўлиб, бу ерда   дунё кончилик амалиётидаги ноёб ва мураккаб технология – сульфидли маъданларни бактериал оксидлаш орқали олтин ажратиб олиш ишлари  самарали олиб борилмоқда. Шунингдек, Кокпатас ва Дауғистау олтин конлари маъданларини қайта ишлаш технологиясини янада такомиллаштиришга қаратилган лойиҳа  “Ўзгеорангметлити” институти ҳамда Германиянинг “Инжиниринг Доберсек” компанияси ҳамкорлигида муваффақиятли амалга оширилди.  Ушбу  юқори технологик мажмуаси -  фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш цехи  ўз салобати ва иқтисодий аҳамияти билан республикамизда ягона ҳисобланади.

Эътиборлиси, бугун бу каби мураккаб технологияларни маҳаллий ёшлар ўз билим ва кўникмаларига таянган ҳолда бошқармоқдалар.  Ҳозирда бу ерда 20 дан ортиқ миллатга мансуб 2000 яқин инсонлар меҳнат қилишади. Завод жамоаси  - ёш ва кўп миллатли бўлиб,  уларнинг 63 фоизи ёшлардир.

Бугун байрам муносабати билан заводни бунёд этилиш тарихига назар ташлаб ўтсак.  Вазирлар Маҳкамасининг “1992-1995 йилларда Зарафшон-Учқудуқ минтақасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал ривожлантириш ва Навоий кон металлургия комбинати корхоналарининг ишини барқарорлаштиришни таъминлаш тадбирлари тўғрисида”ги 136-сонли қарори қабул қилинди. Таъкидлаш жоизки, қурилиши  тўхтаб қолган заводга мазкур қарор иккинчи  ҳаёт бағишлади.

Мамлакат аҳомиятига молик  иншоотнинг қурилиш майдони республика миқёсидаги  катта ҳашарга айланди. Бу каби ҳамжиҳатлик ва фидоийлик маҳсулининг меваси бўлмиш – заводни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш имконини берди.

1995 йил 14 июнь. Мамлакат иқтисодий мустақиллигини таъминлаш йўлида муҳим аҳамият касб этган 3-гидрометаллургия заводининг биринчи босқичи ишга туширилди. Ҳа, мустақилликнинг илк йирик иншоотини ишга тушириш оламшумул воқеага айланди. Ана шу кундан бошлаб Учқудуқ олтини давлатимиз хазинасига пешма-пеш етказиб берилаётир.

“БИЗ ҚУРИШ ВА ЯРАТИШ ЙЎЛИДАН БОРАВЕРАМИЗ!”  шиори остида қўлни – қўлга бериб меҳнат қилаётган завод жамоаси чин маънода яратиш йўлидан бормоқда. ВIОХ деб номланувчи мутлақо янги мажмуанинг биринчи навбати 2008 йилда, иккинчи навбати 2012 йилнинг май ойида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ўтган 2019 йил август ойида эса юқори технологик мажмуаси -  фильтрлаш, қуритиш ва куйдириш цехи ишга туширилди.

Таъбир жоиз бўлса, халқ жасорати билан бунёд этилган бу мислсиз иншоот – 3-гидрометаллургия заводи  ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлидаги қадами қутлуғ келди! Мана, чорак аср-ки, мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга, аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб улуш қўшаётган завод билан фахрланмай-ғурурланмай бўладими?!

Қадрли ҳамкасблар!

Муҳтарам Президентмиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2026 йилларда комбинатда 27 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Олдинда аҳил жамоани катта вазифалар, улуғвор режалар, нурли манзиллар кутиб турибди. Бугунги дориломон кунларимизга шукроналик ҳисси билан меҳнат қилаётган, ҳуррият деб аталмиш муқаддас неъматни кўз қорачиғидек асраш ва уни ҳар томонлама мустаҳкамлаш боқийлигини таъминлашга муносиб улуш қўшаётган аҳил жамоага мустаҳкам соғлик, оилаларига тинчлик-хотиржамлик , бахт – саодат тилайман!

O'qilgan: 50 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: