LOTIN-КИРИЛЛ

ТАРИХДА ЎТГАН ЭНГ ЗОЛИМ ҲУКМДОРЛАРНИНГ ТОП БЕШТАЛИГИ

ТАРИХДА ЎТГАН ЭНГ ЗОЛИМ ҲУКМДОРЛАРНИНГ ТОП БЕШТАЛИГИ

Золим ҳукмдор битта бўлади, халқ эса кўп. Миллионларни бошқараётган одам кўпинча ўз хотиржамлигини йўқотиб қўяди, чунки кимдир ундан шубҳалана бошлайди ёки у кимгадир ёқмайди. Ҳаммага бирдек ёқишнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам инсоният тарихида бошқача фикр қилувчиларга тоқатсиз бўлган золим ҳукмдорлар кўп бўлган ва улар "минг одамнинг ўлими – статистикадан бошқа нарса эмас", деб ҳисоблаганлар. Қуйида уларнинг энг ваҳшийлари билан танишасизлар.

Максимилиан Робеспьер

Рўйхатни французлар билан бошлаймиз Максимилиан Франсуа Мари Исидор де Робеспьер эгаллаган. Кўпқиррали шахс бўлган: сиёсатчи, воиз, ҳуқушунос, инқилобчи ва энг золим ҳукмдорлардан бири. У Францияда бўлган "Террор асри" бошида турган. Франция инқилобида оқсуяк, руҳоний ва олдинги ҳукумат тарафдорлари оммавий равишда қатл қилинган. Унинг ҳисобида 40 000 дан ошиқ нобуд қилинган ҳаёт бор. 1794 йили у маҳкамага тортилиб, тартибсиз ҳукмлари учун бошидан айрилган.

Иван Грозный

Грозний Иван IV Васильевич — ўрислар подшоҳи деганда биринчи бўлиб ўйга келадиган одам. Уни ҳозирги Россия ҳудудининг асосчиларидан деса бўлади. Давлатда баъзи ислоҳотларни амалга оширгани билан у атрофидаги ҳаммани сотқинликда гумон қилган. Масалан, у бутун бир шаҳар аҳолисини Полша билан тил бириктирганликда гумон қилиб, уни қуршаб олади ва ҳар куни унинг қўшинлари 1500 одамни танлаб, қатл қилар эди. Қозон  хонлигини босиб олиб, уларнинг аҳолисини ҳам қириб ташлаган.

Адольф Гитлер

Бутун тарих бўйича энг танилган шахс, десак муболаға қилмаган бўламиз. У ҳақида қанча гапирсак оз бўлаверади. Унинг режими турли мамлакатларда бир эмас, икки эмас, ўн миллиондан ошиқ одамнинг бошига етган.

Йосиф Сталин

Сталинга ҳам алоҳида таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Ҳисоб-китобларга қараганда сиёсий ёки бошқа қарашлари учун унинг режими 3 миллиондан ошиқ одамни ўлдириб юборган. Ундан ҳам кўп одамларни қамаган ва сургун қилган. Унинг ҳукмдорлик даврида Собиқ Иттифоқда олти миллиондан ошиқ одам очликдан қирилиб кетган.

Мао Цзэдун

Рўйхатнинг сўнггида ҳаққоний равишда энг қонхўр деб аталган Хитой ҳукмдори Мао Цзэдун турибди. Бир миллионга яқин одам қатл қилинган. Олти миллионга яқини эса меҳнат лагерларига бадарға қилинган. Унинг ўзича юритган сиёсати ва иқтисодий "ислоҳотлари" оқибатида турли хил маълумотларга қараганда мамлакатда 15 миллиондан 46 миллионгача одам очликдан ўлиб кетган. Аммо, бу азоблар шу билан якун топгани йўқ.  
60 йиллардаги маданий инқилоб даврида яна 100 миллионга яқин одам қурбон бўлди.

ФАРИДА ТЎПЛАДИ.

O'qilgan: 96 bora

Uchquduq tumani

Tuman markazi - Uchquduq shahri.Tumanning tuzilgan vaqti – 1982 yil 22-aprel. Territoriyasi – 4663 ming2 km. Tuman markazi Navoiy viloyati markazigacha bulgan masofa – 300 km. Aholisi - 37028 ming kishi

Qisqacha ma'lumot

Aloqada bo'ling

  Email: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  Telefon: (+99879) 593-11-03
  Faks: (0436) 593-11-01
  Manzil: Navoiy viloyati, Uchquduq tumani, Amir Temur ko‘chasi, 28-uy

Ijtimoiy tarmoqlarda: