Print this page

Овқатдан заҳарланиш

    ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ

     Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланмаган ёки унга дуч келмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак дунёда. Айниқса бу нохуш ҳолат, аксарият саёҳатчилар, сафарда юрганларда кўпроқ учрайди. Бунга сабаб – уларнинг ҳар доим ҳам гигиена талабларига риоя қила олмасликларидир. Бундай ҳолларда бактериал интоксикация келиб чиқиши тайин. Шунинг баробарида, тропик давлатларда дам олиш маҳали танаввул қилинадиган нотаниш ва организм ўрганмаган таомларни айтиш мумкин. Илиқ ва нам иқлим шароитида турли касаллик чақирувчи микроорганизмлар “гуркираб” ривожланади. Умуман айтганда, заҳарланишга нима сабаб бўлишидан қатъи назар, у қоринда қаттиқ оғриқ ва умумий ҳолсизланиш сингари аломатлари билан ҳар қандай гўзал саёҳатни ҳам чиппакка чиқариши ҳамда жиддий асоратлар келтириб чиқариши мумкин. 

    ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ НИМА?

    Овқатдан заҳарланиш – озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ичимликлар билан ошқозон-ичак тизимига зарарли моддаларнинг тушиши оқибатида ички органлар фаолиятининг бузилишидир. Агрессив кимёвий моддалар ёки бактериялар сақловчи маҳсулот танаввул қилингандан сўнг, токсинлар секин-аста қон томирларига сўрилиб, интоксикация аломатларини намоён этади.

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ АЛОМАТЛАРИ    

   Одатда оватдан заҳарланиш жараёни жуда тез содир бўлади. Масалан, қисқа вақт оралиғида организмнинг нормал ҳолати қуйидагича ўзгариши мумкин:

- кўнгил айниши ва қайт қилиш;

- диарея;

- ошқозон ёки ичакларда оғриқ;

- умумий ҳолсизланиш,

- дармонсизлик;

- бош оғриғи ва ҳ.к. 

   Вақтида чора кўрилиб, даволаш бошланмаса, аломатлар кучаяди. Токсинлар тури ва уларнинг миқдорига кўра, буйрак, марказий асаб тизими ва юрак-қон тизими фаолияти бузилиши мумкин. Айниқса интоксикация болалар, кексалар ёки яқинда касалланган кишиларда ўта жиддий ўтади. 

ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ САБАБЛАРИ 

   Аксарият ҳолларда заҳарланиш муддати ўтган маҳсулот, бактериялар ва улар ишлаб чиқарган маҳсулотлар, шунингдек, кимёвий воситалар таъсирида зарарланган озиқ-овқатни истеъмол қилиш оқибатида юзага келади. Аксарият ҳолларда, муддати ўтган ва гигиеник талабларга тўла жавоб бермайдиган тартибда овқатланиш ҳам сабаб бўлиши мимкин.

    Биз юртдошларимиздан, аввало, ўз саломатликларига бефарқ бўлмай, тоза ва сифатли овқатланишга эътибор беришларини сўраб қолардик.

 

O'qilgan: 674 bora