Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

Жорий йил 5 октябр куни ўтказилган туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилишида 6 та масала кўриб чиқилди. Комиссия раиси томонидан Республикамизда ёш авлод тарбиясига кенг эътибор қаратилаётганини, шу боис, келажагимиз давомчилари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш максадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари қабул қилинганлигини, Фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш борасида ўтган давр мобайнида туманда кўплаб ишлар амалга оширилганлиги, туманда вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссия раиси томонидан 22.09.2017-йил тасдиқланган 319/049-35-сонли манзилли ҳамкорлик режа ижрога тўхталиб, комиссия аъзолари томонидан ушбу режа асосида тадбирлар ўтказилганлиги, тадбирларни давом эттириш, тадбирларга ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил вояга етмаганларни жалб этиш, профилактик ҳисобда турган вояга етмаганларнинг оилавий мухитларини ўрганиш, ҳар бир профилактик ҳисобда бўлган вояга етмаганларга мураббийлар бириктириш, уларни доимий назоратда бўлишини таъминлаш, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тадбирларни тўғри ва сифатли ташкиллаштириш бўйича гапириб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида”ги қонуни ижросини ўқув жараёнларининг давлат таълим стандартлари асосида ташкил этилиши, ўқувчилар давомати таъминланиши ҳамда моддий-техника базасидан самарали ва оқилона фойдаланилиши бўйича, Учқудуқ туман Кончилик касб-ҳунар коллежида олиб борилган ўрганишда аниқланган хато ва камчиликлар бўйича тўхталиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилаш лозимлиги ҳақида топшириқлар берилди.

Комиссия йиғилишида вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун 11 нафар ота-оналарга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида назарда тутилган, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келганлиги сабабли, жарималар кўлланилди. Комиссия раиси томонидан комиссия аъзоларига келгусида бажариладиган ишлар бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

 

Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиянинг йиғилиши

 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: