Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “АЪЛОЧИ ХОДИМ” кўрик-танлови

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: “АЪЛОЧИ ХОДИМ” кўрик-танлови


 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ НКМК ДК ЁХБ ШКБ ЁХБ қуйи тизимлари ўртасида касбий тайёргарлик ва ёнғинларни ўчиришни ташкил этиш йўналишида "Аълочи ходим” кўрик-танлови ўтказилди.

Танловни ШКБ ЁХБ бошлиғи, подполковник Вахобжон Юлдашев кириш сўзи билан очиб, юртимизда ёнғин хавфсизлиги хизматини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ажратилаётган янги ва замонавий турдаги техникаларни иш жараёнига тадбиқ этишда кўникмаларни кучайтириш сингари муҳим масалаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, қабул қилинаётган қарор ва фармойиш каби ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ўз вақтида сўзсиз таъминлаш ҳар бир соҳа ходимининг бурчи эканлигига алоҳида тўъталиб ўтди.

"Аълочи ходим” кўрик-танловида иштирокчилар спорт тўсинида тортиниш, 3 минг метр масофага югуриш ҳамда ёнғин ўчириш амалий спортининг ишғол қилиш нарвони орқали ўқув минораси 4 қаватига кўтарилиш, 100 метрли йўлакли тўсиқлар оша югуриш бўйича ўзаро баҳслашдилар.

Муросасиз кечган беллашувларда ўзининг касб маҳорати ҳамда жанговар тайёргарлигини намойиш этган 9-ҲЁХҚ бошлиғи, майор Аваз Ортиқов, 6-ҲЁХҚ бўлинма командири, сафдор Жақсилиқ Пўлатовлар ғолибликни қўлга киритди.

Шуҳрат ПАЙЗИЕВ,

ШКБ ЁХБ бошлиғи ёрдамчиси, тезкор навбатчи майор.

Ғиёс ҚОДИРОВ,

6-ҲЁХҚ навбатчи смена бошлиғи, катта лейтенант.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: