Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ ялпи мажлиси “Учқудуқ” маданият уйида бўлиб ўтди

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ АНЪАНАВИЙ АВГУСТ КЕНГАШИ ялпи мажлиси “Учқудуқ” маданият уйида бўлиб ўтди

Туман халқ таълими тизими ходимларининг анъанавий август кенгаши "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилди.

Унда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, ёшларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб вояга етказиш, таълим сифати ва самарадорлигини давр руҳи билан ҳамоҳанг йўлга қўйиш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шунингдек, таълим-тарбия сифатини тубдан ошириш, мамлакатимизда ёшларни маънавий-ахлоқий важисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган қатор ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ўқитувчилик касбининг жамиятимиздаги нуфузини янада оширишга хизмат қилаётгани хусусида сўз юритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 август куни «Ёшларни маънавий-ахлоқий важисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2018 йил 1 сентябрдан бошланғич синф ўқитувчилари учун 1,1 бараварга, юқори синф ўқувчилари учун ўртача 1,24 бараваргача, директор, унинг ўринбосарлари ваахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари вакутубхоначилари учун 1,1 барварга оширилди.

2019 йил 1 январдан олий тоифали ўқитувчилар учун 1,25 бараварга, биринчи тоифали ўқитувчилар учун 1,2 бараварга, иккинчи тоифали ўқитувчилар учун 1,15 бараварга, мутахассис ўқитувчилар учун 1,1 бараварга, директор, унинг ўринбосарлари, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари вакутубхоначилари учун 1,1 бараварга оширилди.

Натижада, устамалар, синф раҳбарлиги вадафтар текширганлик учун тўланадиган тўловларни ҳисобга олган бошланғич синф ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари тоифалар бўйича ўртача ҳисобда 24 фоиздан 39 фоизгача, юқори синф фан ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаси 37 фоиздан 49 фоизгача, мактаб директори вауларнинг ўринбосарлариники ўртача 27 фоизга, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари вакутубхоначиларики ўртача 26 фоизга оширилди.

Бундан ташқари, қарорда ҳудудий, республика вахалқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартибини ишлаб чиқиш, таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагог кадрларни давлат ва хўжалик бошқарув органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли шартларда соғломлаштириш тизими яратилиши кўзда тутилган.

Қарорнинг яна бир ўзига хос жиҳати 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаблари, шужумладан ихтисослаштирилган мактаблар, санъат вамаданият мактаб-интернатлари, олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳамда академик лицейлар битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи важамоат ишларидаги фаоллиги учун олтин вакумуш медалларни бериш тартиби жорий қилинди.

Ҳа, айни кунларда ўқитувчи ва педагогларнинг меҳнати ана шундай муносиб рағбатлантирилмоқда. Ўз навбатида зиёлилар бу каби эътибор ва ғамхўрликни ўзларига билдирилган юксак ишонч, шу билан бирга катта масъулият деб қабул қилмоқдалар.

-Таълим жараёнида замонавий ахборот технологиялари, инновацион дастур ва қўлланмалардан кенг фойдаланилаётгани ўқитиш сифатини янада оширмоқда, мазмунан бойитмоқда,-дейди 7-умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Зумрад Нуриллаева.-Ёшларга янгича дарс ўтиш, ўқув машғулотларини инновацион лойиҳалар билан бойитишни замон талаб этмоқда. Шунинг учун биз, ўқитувчилар бу масалага алоҳида эътибор қаратишни биринчи галдаги вазифамиз деб биламиз.

Шунингдек, анжуманда туман ХТБ мудири Нурладин Муратовнинг "Ўтган ўқув йилида олиб борилган ишлар якуни, ўқув йилидаги ютуқлар, камчиликлар, муаммолар ҳамда 2018-2019 ўқув йилидаги устувор – вазифалар” тўғрисидаги маърузаси тингланди. Янгидан ишга қабул қилинган олийгоҳ битирувчилари бўлган ёш ўқитувчилар тантанали қасамёд қабул қилдилар.

Бундан ташқари, педагог ходимларнинг анъанавий август кенгаши мажлисида туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ф.Ризаев, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси О.Тилавовлар иштирок этиб, эндигина мактаб остонасини ҳатлаб, 1-синфга қабул қилинган кичкинтойларга Президент совғаларини топширдилар.

Анжуманда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алланова сўзга чиқиб, педагог-ходимларни энг улуғ ва энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги ҳамда янги ўқув йили қутлади.

Мухтасар айтганда, анъанавий август кенгаши шўъба йиғилишларида тизимда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

Севдиёр САЙФИДДИНОВ,

туман халқ таълими бўлими мудири ўринбосари,

халқ депутатлари Учқудуқ туман кенгаши депутати.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: