Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / УЧҚУДУҚДА: ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА САРАЛАШ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТҚАЗИЛДИ.

УЧҚУДУҚДА: ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА САРАЛАШ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТҚАЗИЛДИ.

Жорий йилнинг 20-21-июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Кураш федерацияси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ, мамлакат чемпионатига саралаш мусобақалари бўлиб ўтди.

Спортнинг миллий кураш туридан ўтқазилган беллашувлар "Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” шиори остида ўтказилди. Мусобақанинг 11та вазн тоифасидаги баҳсларда 185 нафар полвон иштирок этиб, уларнинг 35 нафарини қизлар ташкил этди. Навоий вилоятининг 8 та туманидан келган полвонлар муросасиз кураш олиб бордилар. Кескин ўтган беллашувларда мезбонлар, яъни Учқудуқлик полвонлар Замир Усенбаев, Робия Абдуллаева, Муҳиддин Исматов, Моҳинур Абдурашидовлар ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилдилар. Умумжамоа ҳисобида Навоий шаҳри полвонлари 1-ўринни, Қизилтепа жамоаси 2-ўринни ва мезбон Учқудуқликлар фахрли 3-ўринни эгалладилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: