Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / "УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ОЛҚИШ ВА ОФАРИН эътирофнинг бир кўриниши бўлди

"УЧҚУДУҚ" газетаси хабар қилади: ОЛҚИШ ВА ОФАРИН эътирофнинг бир кўриниши бўлди

Жамият – ҳар қандай эврилишлар, ўзгаришлар, ўсиш ва ўзгаришлар жараёнида ҳам янги авлод ривожи, камолоти йўлида ҳаракатдан чекинмайди. Шарқ таълимоти манбаларида, тарих зарварақларида ҳам бунинг исботини кўриш мумкин. Аждодларимизнинг мозийга муҳрланган фаолият сарҳадларида бунга аниқ далиллар бисёр. Соҳибқирон Темур бобомизни, Навоий, Бобур ҳазратларини олайлик. Уларнинг камоли учун даврнинг шиддатли бўҳронлари ҳам тўсиқ бўла олмаган. 5 ёшли Алишернинг бийрон шеър мутолаа қилишлари, Бобур Мирзонинг ўтли ғазаллари, дунёни лол қолдирган адолатпеша Темурнинг 7 ёшлигиданоқ жанг сирларини ўрганиши, овчилик, мерганлик усулларини эгаллаб олиши ҳақида жуда кўп манбаларда ҳикоя қилинади. Биз ана шундай фикри теран, иқтидори бутун, зукко ва донишманд аждодларнинг ворисларимиз. Инчунун, уларнинг тарихда қолдирган излари асрлар оша сайқалланиб, биз учун ибрат мактаби бўлиб яшайверади.

Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда сўнгги бир ярим йил мобайнида мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида қабул қилинган ўнлаб ҳуқуқий ҳужжатлар масаланинг нечоғли муҳим аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Соҳа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш механизми такомиллаштирилди, шу билан бирга боғчада камол топаётган кичкинтойларнинг соғлом ўсиб-улғайишлари учун имконият ва шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Бу ҳақда кўп ва хўб гапириш мумкин. Аммо, лавҳадан муддаомиз Учқудуқ тумани мактабгача таълим тизимида меҳнат қилаётган педагог-ходимларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган «Олқиш ва офарин» тақдирлаш маросими ҳақида хабар беришдан иборатдир.

26 нафар билимли, тажрибали, фидойи ва фаол педагог-ходимлар меҳнати муносиб равишда эътироф этилган ва тақдирланган маросимда туман ҳокими С.Хамроев, туман прокурори Ш.Шерназаров, туман ИИБ бошлиғи А.Савуров, «Учқудуқ» газетаси муҳаррири Р.Қодирова, туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Ж.Булекбаевалар сўзга чиқиб, онадек меҳрибон, отадек улуғ устоз-мураббийлар меҳнатини юксак баҳоладилар. Уларга диплом ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Туман мактабгача таълим бўлими мудири Н.Амоновга сўзга чиқиб, педагог-ходимлар бор билим ва салоҳиятини беғубор болажонлар қалбига она Ватанга садоқат, ота-онага ҳурмат, элу-юртга муҳаббат туйғуларини сингдиришга сафарбар этишларини билдирди.

Тантанали тадбирда кичкинтойлар томонидан куйланган қўшиқ, ижро этилган рақслар даврага кўтаринки кайфият бағишлади.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: