Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликкақарши кураш куни ЁШЛАРНИ: «ОҚ АЖАЛ» комидан асрайлик!

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликкақарши кураш куни ЁШЛАРНИ: «ОҚ АЖАЛ» комидан асрайлик!

Гиёҳвандликнинг инсоният генофондига солаётган хавфи ҳозирнинг долзарб муаммоси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу офатга қарши айни пайтда халқаро миқёсда мислсиз ку­раш олиб борилмоқда. Шунга қарамай, БМТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича тахминан 185 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган. Шифокорларнинг таъкидлашича, гиёҳвандлар ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан жуда тез қарийди.

Ён қўшнимиз Афғон заминида заҳри қотилни етиштириш ва экспорт қилишнинг олдини олишда сиёсий ҳокимият кураша олмаётган бир пайтда огоҳликни қўлдан бермаслигимиз зарур бўлади. Ер юзида наркотик моддалар ишлаб чиқаришнинг 75 фоизи бу мамлакат ҳиссасисга тўғри келади.

Эътиборли томони шундаки, Ўзбекистон Республикаси билан Туркия, Покистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Россия, Украина, Италия каби давлатлар ўртасида икки томонлама манфаатли шартномалар имзоланди.

 

Таассуфки, бугун бузғунчи кучлар томонидан "демократия” жараёнларига ўтишдек босқичнинг таклиф этилаётгани оқибатида Уругвай давлатида мудҳиш қонунга имзо чекилганлигининг замирида нима ётибди? Албатта, манфаат. Эндиликда ушбу мамлакат дорихоналарида ёшидан қатъий назар ҳар бир фуқаро кунига 2 грамм марихуана моддасини қонуний сотиб олиши мумкин. Бундай қонунни қабул қилган депутатлардан нафратланманг. Уларда ҳам виждон, сиёсат тили билан айтганда, гуманизм ғоялари бор. Эзгулик ғояларининг исботи шундаки, чет эл фуқароларига ушбу заҳарни сотиш таъқиқланган.
Бундан ташқари, глобаллашув жараёнларининг "оммавий маданият” кўринишларига ҳам беписандлик кайфияти нафақат бизнинг минтақа, балки дунё жамоатчилигини ҳам ташвишга солаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугун кўчаларда кетаётган баъзи ёшларнинг кийимларига кўзингиз тушганми? Айтайлик, яшил барг (марихуана) тасвирли қора футболка кийиб кетаётган ўспиринга қараб қандай хулоса чиқариш мумкин? Хулоса шуки, бугунги кунда "оммавий маданият”нинг жирканч кўриниши бўлган бузуқлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандликка чорловчи маҳсулотлар Ўзбекистонда чекланганлиги боис, улар тарғиботнинг ўта содда, аммо таъсирли усулларидан фойдаланмоқда.
Мана шундай зарарли одатларга қарши курашиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳузуридаги "Наркотик моддаларни назорат килиш” минтақавий комиссияси ва тегишли ташкилотлар томонидан ҳар йили 26 июнь "Халкаро гиёҳвандликка карши курашиш куни” муносабати билан жойларда тарғибот ойлиги ташкил этилади. Аммо, бугун биз ёшлар орасида наркотик моддаларнинг зарари фақат улар ҳаётида эмас, балки жамият, давлатнинг ривожи ва барқарорлигига таҳдид солиши мумкинлигини таъсирли тарзда етказиб бера олаяпмизми? Олдимизда катта вазифа, яъни ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ёшларимиз онгига таъсир кўрсатиб, наркотик моддалар истеъмоли жамият бошига солаётган кулфатларни жонли мисоллар воситасида етказиб беришимиз лозим.
Бундай хайрли ишларга нафақат соғлом турмуш тарзи тарғиботчилари, балки кенг жамоатчилик масъул бўлиши шарт..
Келинг, яхшиси гиёҳванд моддаси ва гиёҳвандлик кулфатининг остонамизга яқинлашаётган қадамлари ҳақида ўйлаб кўрайлик. Фарзандларимиз тарбиясига эътиборсизлик қилган кунларимизни санайлик. Ушбу иллатга қарши барчамиз биргаликда курашайлик!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: