Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

Ёшлик наволари

  Юртимизда ёш авлодни ҳеч кимдан кам бўлмаган, соғлом ва мустақил тафаккурли инсонлар этиб камолга етказиш, уларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча зарур шароит ва имкониятларни яратиш борасида амалга оширилаётган эзгу амалий чоралар кўлами тобора кенгайиб бормоқда.

 

  Бу жараёнда ёшларнинг бўш вақтини самарали ва мазмунли ташкил этиш, истеъдодини эрта аниқлаш ва тўғри йўналтириб боришнинг муҳим воситаси сифатида Болалар мусиқа ва санъат мактабларида фаолият юритаётган тўгаракларни янада ривожлантириш, улар ишини бугунги замон руҳи билан ҳамоҳанг тарзда йўлга қўйишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
  Туманимиздаги 10 – сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби йигирмага яқин ижодий жамоани бирлаштирган. Уларда 355 нафар ўғил-қиз санъатнинг турли йўналишлари бўйича ўз маҳоратини оширмоқда. Мазкур Болалар мусиқа ва санъат мактаби ижодий жамоалари томонидантуманимизда бўлиб ўтаётганбайрам тадбирларида чиқишлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, 2017-2018 ўқув йилида мактаб жамоаси бир қанча ютуқларни ҳам қўлга киритган.

 

  Жумладан, 10 йилдан буён миллий урф-одатлар асосида фаолият юритаётган ёш мусиқачиларни қўллаб - қувватлаш, қишлоқ жойларда яшовчи болалар орасидан янги истеъдодларни кашф этиш мақсадида "Наврўз садолари" фестивали ўтказилиб келинади. Ушбу фестивалнинг республика босқичида 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоалари фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, "Шўх тарона”, "Наво” ансамбллари ҳам нафақат вилоятда балки, республика миқёсида юқори натижаларга эришмоқда.

  Куни-кеча ушбу билим маскани тарбияланувчиларининг "Ёшлик наволари” деб номланган ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Унда ўқувчи ва ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, бир йил мобайнида амалга оширилганишлар, қўлга киритилган ижодий ютуқлар билан яқиндан танишдилар.

  Бу ерда фаолият юритаётган халқ чолғу, театр, рақс, амалий ва тасвирий санъат бўлимлари иқтидорли ўқувчи ва ўқитувчиларининг чиқишларини тадбирга йиғилганлар самимий кутиб олдилар.Истеъдод соҳибларининг Ватан, истиқлол, ёшлик, дўстлик, севги ва садоқат каби мавзулардаги куй-қўшиқлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

  Ўз навбатида Болалар мусиқа ва санъат мактаби маъмурияти томонидан вилоят, республика миқёсида ўтказилган кўрик-танловларда совриндор бўлган ўқувчи ва ўқитувчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

  Ҳисобот концертига ташриф буюрган ота-оналар ўз фарзандининг истеъдодини кўриб, уларнинг ютуқларига гувоҳ бўлиб мамнунлик ҳис этган ҳолда зални тарк этдилар.

Райҳон ЎРАЛОВА,

тумандаги 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари.



Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: