Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Камбағалликка сабаб бўлувчи амаллар

Камбағалликка сабаб бўлувчи амаллар

 Бугунги кунда мусулмонлар кўп яшайдиган давлатларда, ҳатто, нефтга бой бўлган Яқин Шарқ ерларида ҳам, қашшоқлик муаммолари ечим топмади, деб ёзади «Islom.uz».

 Дарҳақиқат, бошқа мусибатларни синов деб билгани каби, қашшоқлик ҳам Аллоҳ тарафидан келган синов ё банданинг Яратган олдида мақоми ортишига сабаб, ёки бўлмаса, у қилган гуноҳларга жазо бўлиши мумкин. Умматнинг қашшоқлашишига асосий сабаб унинг шариат рукнларига амал қилмаслигидир. Рукнлардан бирини камчиликларсиз бажо қилиш, масалан, закот бериш тўлақонлигича қашшоқликнинг  олдини олиши мумкин. Бунга тарихдан машҳур бир воқеани далил қилиш мумкин.

 Умар ибн Абдулазиз бутун мусулмонларга амирлик қилган даврларида деярли бирорта закотга муҳтож инсон қолмаган. Иқтисодий ислоҳотлар натижасида аҳолининг яшаш шароити етарли даражада юксалган. Инсонлар шундай яхши яшашганидан, закот беришга одам топишга қийналишган.

 Бундан ташқари,қашшоқликнинг кўплаб сабаблари бор. У сабаблар орасида инсон оқибатини ўйламай қиладиган нотўғри амаллар ҳамбўлиши мумкин. Ушбу мақолада айни сабаблар ҳақида гаплашамиз, токи ҳар кимса улардан огоҳбўлсин ва узоқлашсин.

                                                                                   Зино

 Қашшоқликкасабаб бўладиган гуноҳларнинг бошида хиёнат туради. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳсаллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Агар бирор жойда зино ва судхўрлик тарқалса, ўша ернинг аҳолиси ўзига Аллоҳнинг азобини чақиради».

(Ал Ҳаким, Табароний)

 Унинг жазоларидан бири қашшоқлик ҳисобланади. Бошқа ҳадисда айтилганидек, қашшоқликнинг сабаби зинодир. Аллоҳнинг Расули шундай деганлар:

«Зино қашшоқликка олиб келади».

(Ал Байҳақий, «Шуъаб ал-иймон», 4/363)

 Бундан чин тавба, тез-тез гуноҳларини кечиришини сўраш ва кўплаб солиҳамаллар қилиш билан қутулиш ҳамда Охиратда жазолардан озод бўлиш мумкин. Зино қилиб, қилган гуноҳи, ифлос иши билан фахрланиб юрувчиларга кўплаб мисол келтириш мумкин. Аммо уларнинг ҳаёти маданиятли одамларнинг ҳаётидан фарқли бўлади. Бугун у инсонлар биридан қарз олади, эртага бошқасидан. Буларнинг бари навбатдаги тунги базмда ўзига ўхшаш қарз олганларни атрофига тўплаб, гуноҳ амалларни қилиш учундир. Мана шунинг ўзи айни зинодир.

Тиланчилик

 Қашшоқликнингэшиклари тиланчилик билан шуғулланувчилар учун ҳам очилади. Абу Кабши Умар ибн Саъд Ал Анмордан ривоят қилинганҳадислардан бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Садақа билан мол камаймайди».

(Термизий (2325), Имoм Аҳмад (4/231, №18031)

 Ушбу ҳадиснинг Имoм Ғаззолий ўзининг «Ихяулумм ад-дийн» китобида келтирган бошқа шарҳида шундай дейилган:

«Ким ўзига тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга қашшоқликнинг 70 та эшигини очиб қўяди».

 

Рибо (Судхўрлик)

Кенг тарқалган ва одамларни яхшиликлардан тўсиб қўядиган гуноҳлардан бири, минг афсуслар бўлсинким, замонамизда оддий ҳолга айланган судхўрликдир. Бу фақат фоизли қарз олувчилар эмас, балки фоизли қарз берувчи ёки рибонинг бошқа турлари билан шуғулланувчиларнинг ҳам қашшоқлашишига сабаб бўлиши мумкин. Амр ибн Ал Асо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини   эшитдим:

 «Судхўрлик кенг тарқалган халқ қандай бўлишидан қатъи назар, қашшоқлик билан жазоланади. Порахўрлик билан шуғулланган халқ эса қўрқув билан жазоланади ва қўрқув уни тарк этмайди».

(Имoм Аҳмад).

 Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:

«Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёда қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас»

Шарҳ:

 Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам, Аллоҳ ундан баракани кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади. Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди. Аслида эса, иш бунинг тескариси бўлади:

 Аллоҳ «Садақаларни зиёда қилади. Агар ҳисобда садақа қилувчининг моли ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака ато қилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади»

(Бақара, 276).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Судхўрлик кўплаб маблағни келтирса ҳам, унинг охири етишмовчилик бўлади».

(Имoм Аҳмад)

 Биз ушбу мақолада камбағалликка сабаб бўлувчи бир қанча амалларни келтирдик, холос. Барчамиз бу иллатлардан узоқ бўлмоғимиз ва шариатимиз буюрган амалларни бажармоғимиз даркор. Ана ўшанда Аллоҳнинг изни билан қашшоқлик ҳам, бошқа мусибатлар ҳам келмайди, дейилади мақолада.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: