Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / «ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ» га бағишланган велотур ўтказилди

«ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ» га бағишланган велотур ўтказилди

  Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 12 май куни мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида хотин-қизлар ўртасида велотур ташкил этилди. Ана шундай мусоқаба Зарафшон шаҳрида ҳам бўлиб ўтди.

  "15-май Халқаро оила куни” муносабати билан "Соғлом оила – жамият бойлиги” шиори остида ўтказилганмазкур беллашувларда 18–30, 31–44ҳамда 45 ёш тоифаларида Томди, Учқудуқ туманлари ҳамда Зарафшон шаҳридан ҳаваскор хотин-қизлар иштирок этди.

Ушбу баҳсларда 10 нафар учқудуқлик спортсевар аёлларимиз ҳам муваффиқиятли иштирок этиб, фахрли иккинчи ва учинчи ўринга сазовор бўлдилар. Шунингдек иштирокчиларимиз номинацияларда ҳам совридор бўлиб қайтишди.

  Улар билан танишинг: Туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Зилола Муҳаммадиева, 7 мактаб ўқитувчиси Ойгул Қурбонова, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Нафиса Ҳотамова ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқитувчиси Шоҳиста Эргашовалар шулар жумласидандир.

Велотур ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Гулноз АХУНОВА,

туман ҳокимлиги бош мутахассиси.

Суратда: учқудуқлик велотур иштирокчилари.



 


 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: