Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Полвонларни “Зулфиячилар” баҳолади

Полвонларни “Зулфиячилар” баҳолади


Қизилқум жавоҳири Учқудуққа баҳор бошқа ҳудудларга қараганда кечроқ кириб келади. НКМКга қарашли ШКБ сабаб бу ерлар саноатчилар шаҳри дейилса, минг йиллик тарихлар бу маконни чорвадорлар юрти деб танитади. Онасининг кетидан мараб-мараб югурган қўзичоқларнинг дупуридан ер уйғонади. Гиёҳлар бош кўтариб, кенг чўллар аро сеп ёзиди. Она заминнинг қаридан бебаҳо бойликларни қазиб олишга бел боғлаган ишчиларнинг ғайрати янада ошади...Учқудуққа баҳор ана шундай кириб келади.

Учқудуқда Наврўз тантаналари ҳар йилгидан бошқачароқ, кутилмаган воқеликлар ва совғаларга бой бўлди Бўлиб ўтган "Энг чаққон курашчи” танловида нафақат учқудуқлик полвонлар балки, Навоий, Бухоро, Самарқанду Сурхондарёдан ташриф буюрган полвонлар ҳам иштирок этди. Беллашувда 100 нафарга яқин курашчилар гиламга чиқдилар.

Муросасиз кечган баҳсларни халқаро тоифадаги спорт усталари Маҳлиё Маннонова ва Дилноза Камоловалар баҳолаб бордилар. Энг қувонарлиси шундаки, Дилноза 2017 йилда, Маҳлиё эса 2018 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлишган.

"Энг моҳир ошпаз” танловида паловпаз ошпазларнинг маҳорати синовдан ўтказилди. "Қобилбек” тўй ошини дамлаган "Йўлчилар” ОФЙ ошпази биринчи, "Абай” МФЙ ошпази иккинчи, "Мустақиллик” МФЙ ошпази фахрли учинчи ўринга сазовор бўлди.

"Унутилган ўйинчоқларимизни қайтарамиз ” танлови тумандаги мактабгача таълим муассасалари ўртасида ўтказилди. Унда Шимолий кон бошқармаси тасарруфидаги 3 – сонли "Буратино” МТМ биринчи, 11 – сонли "Лайлакча” МТМ иккинчи, 9 – сонли "Эртак” МТМ, 7 – сонли "Қоқигул” МТМ ҳамда тумандаги 1 – сонли "Каптарча” МТМ учинчи ўринларни қўлга киритди.

Шунингдек, 12,4 ва 9 – умумий ўрта таълим мактабларининг ўтови "Энг яхши безатилган ўтов” номинациясида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Наврўз кунларида ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган, хайрия тадбирлари ва оммавий ҳашарларни амалга ошириш анъанага айланган. Бу йил ҳам шундай бўлди. Қутлуғ айём кунларида 100 дан ортиқ кишилар ҳолидан хабар олинди.
Полвонларни “Зулфиячилар” баҳолади
Полвонларни “Зулфиячилар” баҳолади
Полвонларни “Зулфиячилар” баҳолади
Полвонларни “Зулфиячилар” баҳолади
Полвонларни “Зулфиячилар” баҳолади
Полвонларни “Зулфиячилар” баҳолади
Полвонларни “Зулфиячилар” баҳолади

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: