Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ёш автомобилчилар мусобақаси

Ёш автомобилчилар мусобақаси

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти Учқудуқ туман ўқув спорт техника кулуби ҳада туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси томонидан 20 октябр куни Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежида вояга етмаган ёшлар ўртасида "Автотранспорт ходимлари куни” муносабати билан "Ёш автомобилчилар” шиори остида конкурс танлови бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти Учқудуқ туман ўқув спорт техника кулубининг 8-"ВС”-17-гуруҳи ўқувчилари, "Ватанпарвар” жамоаси, Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежининг RAVON, DAEWOО, GM.UZBEKISTON-3-15 ва GM.UZBEKISTON-2-16 жамоалар иштирокида Автомобиль тузилиши фанидан оғзаки савол-жавоб, автомобилларни диагностикалаш ва техник хизмат кўрсатиш фанидан тест саволлари, йўл ҳаракати қоидалари фанидан тест назорати, автомобилни машқ майдонида бошқариш, светафор макети, деворий газета ва эмблемалар тайёрлаш шартлари бўйича беллашдилар.

Шартлар бўйича биринчи ўринни DAEWOО, иккинчи ўринни GM.UZBEKISTON-3-15, учинчи ўринни "Ватанпарвар” тўртинчи ўрини GM.UZBEKISTON-2-16, бешинчи ўрини RAVON жамоаси эгаллади ва наминация бўйича ғолиблар "Ватанпарвар” ташкилоти ва Кончилик коллежи томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбирда 25 нафар иштирокчи ва 80 нафар ўқувчилар иштирок этдилар.

Ёш автомобилчилар мусобақаси

Ёш автомобилчилар мусобақаси
Ёш автомобилчилар мусобақаси
Ёш автомобилчилар мусобақаси
Ёш автомобилчилар мусобақаси
Ёш автомобилчилар мусобақаси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: