Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Мен “Адолат билимдони” ман

Мен “Адолат билимдони” ман

Бугунги кунда туманда ёшларнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш мақсадида, Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг 24 октябр куни тумандаги Учқудуқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида туман ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссия ҳамкорликда фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида "Адолат билимдони” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ташкил этилди. Танловда туман хокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссия масъул котиб Ғ.Бозоров, Қизил Ярим ой жамияти туман бўлинмаси директори Б.Отепова, "Адолат” СДП аъзоси, 10-сонли мактаб ўқитувчиси С.Саноева ва Халқ демократик партияси туман кенгаши раиси Б.Бўроновлар ҳакамлик қилишди. Мазкур танловда Учқудуқ Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги касб ҳунар коллежининг 3-босқич талабаси Исомова Комила, Кончилик касб-ҳунар коллежининг 3-босқич талабалари Махмудова Маржона, Рустамов Жавлонбек ҳамда Темиров Оғабеклар иштирок этишди. Иштирокчилар танловнинг низомига асосан уч шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан уларнинг сиёсий билимдонлиги, партия ташкилотларида фаол фаолият юритадиган, бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган, ташаббускорлиги, ёшлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларидаги фаоллиги, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позицияси ҳақидаги тасаввурларга эгалиги, шу билан бирга, Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партияси фаолиятидан яхши хабардор бўлиши, расмий чиқишларга тайёр бўлиши каби мезонларга эга бўлганлигини инобатга олиб, адолатли баҳолаб бордилар. Танлов натижаларига кўра Темиров Оғабек 3-ўрин., Рустамов Жавлонбек 2-ўрин, Исомова Комила 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичига йўлланма олди. Ғолиблар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мен “Адолат билимдони” ман

 

Мен “Адолат билимдони” ман

 

Мен “Адолат билимдони” ман

 

Мен “Адолат билимдони” ман

 

Мен “Адолат билимдони” ман

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: