Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / БУЮК ВА МУҚАДДАССАН, МУСТАҚИЛ ВАТАН!

БУЮК ВА МУҚАДДАССАН, МУСТАҚИЛ ВАТАН!

Ассалому алайкум азиз учқудуқликлар!

Қадрли юртдошлар!

Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида бўл­гани каби Учқудуқ туманида ҳам Ўзбекистон Респуб­ли­ка­си давлат мустақиллигининг қутлуғ 27 йиллигини қалб­ла­ри­мизда чексиз қувонч, кўтаринки кайфият ва ул­кан ютуқлар билан байрам қилмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, туман аҳлини"Азиз ва ягонамсан, жонажон —Ўзбе­кис­тоним!"номли эзгуғоя остида нишон­ланаётган, энг улуғва энг азиз айём — Мустақилли­ги­мизнинг йигирма етти йиллиги байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан эълон қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат муста­қил­­лигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёр­гарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарор­лари бу йил ушбу муқаддас байрамни янада кўта­рин­килик, юксак савияда нишонлашни ўзида ифода этиши билан бир қаторда, ҳар биримизни истиқ­лол­­нинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етишга, бугунги эришаётган ютуқ­ла­римиз, юртимиздаги тинчлик ва осойиш­та­лик, барқарор тараққиёт, аҳолимиз фаровонлигининг кун­дан-кунга яхшиланиб бораётганлигига шукрона­лар қилишга, ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қў­шиш­га, кўз қорачиғимиздек асраб-авайлашга чор­лайди, албатта.

Азиз ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил29 мартдаги қишлоқ аҳоли пунктларининг меъёрий қийфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги фармони ва қарорининг қабул қилиниши билан "Алтинтау” овул фуқаролар йиғинидаги Қулқудуқ овулида узоқ йиллардан бери тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди.

Бу ерда аҳоли хонадонлари, 1-мактаб, мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пункти, маҳалла гузари, ёшлар меҳнат уйи, сунъий қопламали мини футбол стадиони сингари ўнлаб иншоотларда қурилиш-таъмирлаш ишлари ўтказилди. Айниқса, узоқ йиллардан бери ўз ечимини кутаётгантоза ичимлик суви муаммоси бартараф этилиб, 5 км. масофадаги "Ерлер ата” зиёратгоҳидан қувурлар орқали овулга сув олиб келинди. 1млрд. 999 млн. сўм сарфлаб ётқизилган қувурлар, сувни тўплашга мўлжалланган резервуарлар қурилди.

3 млрд. 580 млн. сўм маблағ сарфланган "Обод қишлоқ” дастури асосидаги лойиҳалар бугун-эрта фойдаланишга топширилиб, бу ерда истиқомат қилаётган овул аҳолиси нуронийлари, оналар ва болалари қувончига қувонч қўшади, албатта.

Бу каби ишлар туманимизнинг яна бир овул фуқаролар йиғини Узунқудуқ овулида ҳам давом эттирилаётгани овуллари­миз кўркига кўрк қўшиш баробарида, аҳо­­лининг шаҳардан кам бўлмаган шарт-шароитларда бахтли ҳаёт кечири­ши­­нинг ҳам кафолати бўлмоқда.

Бундан ташқари, жорий йил­да туманимизнинг Истиқлол массивида ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳамда ёш оилалар учун 3 та кўп қаватли уй-жойларнинг бунёд эти­­­лаётгани ҳам бу борадаги ишлари­миз­нинг мантиқий давомидир.

Туманимизда бунёдкорлик соҳасидаги ишларни из­чил давом эттирган ҳолда, жорий йилда 8,9 километрлик ичимлик суви, 10,5 ки­­лометрлик ички йўллар барпо этил­­га­ни ҳудуд инфратузилмасида муҳим аҳа­мият касб этиб, халқимиз ҳаёт даража­си­ни юк­салтиришга хизмат қилмоқда.

Қадрли тумандошлар!

Дарҳақиқат, мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Бугун оиладан бошлаб болалар боғчасигача, бошланғич синфдан ўрта мактабгача, касб-ҳунар таълимидан тортиб олийгоҳларгача таълим ва тарбия сифатини ошириш мамлакат раҳбарининг диққат марказида турибди. Бугун "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинида 216 ўринли энг сўнгги русумдаги мактаб, туман марказида 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси жадаллик билан қад ростламоқда.

Албатта, бу эътибор келажакка қўйилаётган пойдевор эканлигини барчамиз яхши англаймиз ва ўйлайманки, туманимиз зиёлилари бу каби эътибор ва ғамхўрликни ўзларига билдирилаётган юксак ишонч шу билан бирга катта масъулият деб ишга ёндошадилар.

Элу юрт фаровонлиги учун бутун бор­лиғи билан хизмат қилишга бел боғ­ла­ган меҳнаткаш туманимиз аҳли но­ми­дан айта оламанки, мустақиллигимиз аба­дийлиги, Ватанимиз тараққиёти ва фарзандларимиз келажаги йўлида барчамиз бир тану бир жон бўлиб, бутун куч-ғайратимизни ушбу эзгу мақсад­лар­га сафарбар этамиз.

Муҳтарам Президентимизнинг "Ватанни севиш – улуғ фазилат”, дея эътироф этган сўз­лари ҳар биримизни она-Ватани­миз­нинг қад­ри­га етишга, унинг келажаги учун муно­сиб ҳисса қўшишга даъват этиб туради.

Азиз дўстлар!

Сизларни энг улуғ, энг азиз байра­ми­миз — Истиқлолимизнинг қут­луғйи­гирма етти йиллиги билан чин қал­бим­дан самимий табриклайман.

Озод ва обод Ватанимиз осмони ҳа­миша мусаффо бўлсин, юртимиздан тинч­­лик-хотиржамлик, қут-барака ва фа­ровонлик ҳеч қачон аримасин.

Мустақилликдек азиз неъмат шукуҳи ҳар бир инсон қалбини эзгулик нурлари билан мунаввар этиб, шу юртга, шу азиз Ватанга фидокорона меҳнат қилишга, унинг тараққиётига муносиб ҳисса қў­ши­ш­га чорлайверсин.

Жонажон Ўзбекистонимиз мусаффо осмонида истиқлол қуёши мангу порласин!

Мустақиллик байрами барчамизга му­борак бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: