Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туман ҳокими С.Хамроевнинг туман аҳлига табриги

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туман ҳокими С.Хамроевнинг туман аҳлига табриги

Ассалому алайкум азиз учқудуқликлар!

Қадрли юртдошлар!

Диний ва миллий байрам-ларимиздан бири бўлган Ийд ал Адҳа - Қурбон ҳайити байрами билан барчани чин қалбимдан муборакбод этаман!.

Ушбу саодатли, нурли кунларда барча мўмин-мусулмонларнинг дуо-илтижоларини, савобу – амалларининг ижобатини бериб, эл-у, юртимизни, хонадонларимизни файзу баракага тўлдирсин! Кўпмиллатли халқимизни меҳрли-оқибатли қилсин!.

Қурбон ҳайити байрамини муносиб қаршилаш учун миллий, диний қадрият-ларимизга амал қилиниб, юртимизда қолаверса, туманимизда ҳам 18-19 август кунлари хайрия ҳашари ўтказил-ди.

Корхона-ташкилотлар атрофи, маҳалла ва кўчалар, хонадонларда тозалик ва ободонлаштириш ишлари-нинг олиб борилганлиги, зиёратларимиз чиройли бўлиши учун байрам олдидан қабристонларимизда ҳам ободонлаш-тириш ишларининг ўтказилганлиги нур устига аъло нур бўлди.

Зеро халқимизда "Ўтганларнинг руҳини шод этай десанг, масканини обод қил” – деган мақол бор.

Дарҳақиқат, учқудуқликлар ҳам ана шундай қутлуғ айём кунларида инсо-нийлик, шукроналик ва саховатпешалик фазилатларини янада ёрқин намоён этиб, Аллоҳнинг ўзларига берган неъ-матларидан эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларга хайр-эҳсон қилмоқ-далар. Ёши улуғ кексалар ва фахрий-ларимизга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-мурувват кўрсатмоқдалар.

Азиз юртдошлар!

Дарҳақиқат, Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждод-ларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп бора қайд этилган.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек: "Бу-гунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болалари-мизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбия-лашимиз лозим” деган сўзлари ҳар биримиздан огоҳлик ва ҳушёрликни бир дақиқага ҳам сусайтирмасликка ундай-ди. Негаки, сўнгги пайтларда ақида-параст оқимлар ёшлар ичидаги фао-лиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, "Интернет” орқали тарғибот ўтказиш, яширин "ҳужралар” ташкил этиш каби усул-ларда амалга оширмоқда.

Ҳеч шубҳасиз, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаёт-ган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбир-кор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолаверади.

Шу ўринда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом маданияти маркази, Тошкент Ислом университети, Самар-қандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Термиз шаҳрида Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси фаолиятининг ташкил этилиши – маънавиятимизни янада юксалтириш, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, ижтимоий барқарорлик, ўзаро аҳиллик ва тотувликка беқиёс ҳисса қўшаётганини таъкидлаш ўринли.

Бугунги шукуҳли кунларда оилалар мустаҳкамлиги, фарзандлари-миз бахти, ёшларимиз ҳар томонлама етук, одоб-ахлоқли, Ватани, халқи, дину диёнатига содиқ бўлиб камолга етишларини сўраб дуои хайрлар қилиш ҳаммамизнинг бурчимиз ва вазифа-миздир.

Яна шу кунларда 8 нафар учқудуқликлар ҳаж ибодатларини адо этмоқдалар. Улар муборак сафарда Яратгандан ватанимиз тараққиёти, халқимиз равнақини сўраб, Маккаи мукаррамада, Арафот ва Мино водийсида дуои хайрлар қилмоқдалар.

Қадрли учқудуқликлар!

Бу кунларга соғ-саломат етказгани учун Аллоҳга беадад шукроналар айтиб, Ийд ал Адҳа – Қурбон ҳайити билан барча юртдошларимизни чин дилдан муборакбод этаман.

Жонажон Ўзбекистонимиз истиқбо-ли порлоқ, диёримиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлишини Парвардигордан сўраб қоламиз.

Қутлуғ байрам файзу таровати қалбларимиз ва хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд этсин! Истиқ-лолимиз мангу бўлсин!

Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: