Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

БУЮК ВА МУҚАДДАССАН, МУСТАҚИЛ ВАТАН!

Ассалому алайкум азиз учқудуқликлар!

Қадрли юртдошлар!

Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида бўл­гани каби Учқудуқ туманида ҳам Ўзбекистон Респуб­ли­ка­си давлат мустақиллигининг қутлуғ 27 йиллигини қалб­ла­ри­мизда чексиз қувонч, кўтаринки кайфият ва ул­кан ютуқлар билан байрам қилмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, туман аҳлини"Азиз ва ягонамсан, жонажон —Ўзбе­кис­тоним!"номли эзгуғоя остида нишон­ланаётган, энг улуғва энг азиз айём — Мустақилли­ги­мизнинг йигирма етти йиллиги байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан эълон қилинган "Ўзбекистон Республикаси давлат муста­қил­­лигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёр­гарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарор­лари бу йил ушбу муқаддас байрамни янада кўта­рин­килик, юксак савияда нишонлашни ўзида ифода этиши билан бир қаторда, ҳар биримизни истиқ­лол­­нинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етишга, бугунги эришаётган ютуқ­ла­римиз, юртимиздаги тинчлик ва осойиш­та­лик, барқарор тараққиёт, аҳолимиз фаровонлигининг кун­дан-кунга яхшиланиб бораётганлигига шукрона­лар қилишга, ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қў­шиш­га, кўз қорачиғимиздек асраб-авайлашга чор­лайди, албатта.

Азиз ватандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил29 мартдаги қишлоқ аҳоли пунктларининг меъёрий қийфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида «Обод қишлоқ» дастури тўғрисидаги фармони ва қарорининг қабул қилиниши билан "Алтинтау” овул фуқаролар йиғинидаги Қулқудуқ овулида узоқ йиллардан бери тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди.

Бу ерда аҳоли хонадонлари, 1-мактаб, мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пункти, маҳалла гузари, ёшлар меҳнат уйи, сунъий қопламали мини футбол стадиони сингари ўнлаб иншоотларда қурилиш-таъмирлаш ишлари ўтказилди. Айниқса, узоқ йиллардан бери ўз ечимини кутаётгантоза ичимлик суви муаммоси бартараф этилиб, 5 км. масофадаги "Ерлер ата” зиёратгоҳидан қувурлар орқали овулга сув олиб келинди. 1млрд. 999 млн. сўм сарфлаб ётқизилган қувурлар, сувни тўплашга мўлжалланган резервуарлар қурилди.

3 млрд. 580 млн. сўм маблағ сарфланган "Обод қишлоқ” дастури асосидаги лойиҳалар бугун-эрта фойдаланишга топширилиб, бу ерда истиқомат қилаётган овул аҳолиси нуронийлари, оналар ва болалари қувончига қувонч қўшади, албатта.

Бу каби ишлар туманимизнинг яна бир овул фуқаролар йиғини Узунқудуқ овулида ҳам давом эттирилаётгани овуллари­миз кўркига кўрк қўшиш баробарида, аҳо­­лининг шаҳардан кам бўлмаган шарт-шароитларда бахтли ҳаёт кечири­ши­­нинг ҳам кафолати бўлмоқда.

Бундан ташқари, жорий йил­да туманимизнинг Истиқлол массивида ногиронлиги бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳамда ёш оилалар учун 3 та кўп қаватли уй-жойларнинг бунёд эти­­­лаётгани ҳам бу борадаги ишлари­миз­нинг мантиқий давомидир.

Туманимизда бунёдкорлик соҳасидаги ишларни из­чил давом эттирган ҳолда, жорий йилда 8,9 километрлик ичимлик суви, 10,5 ки­­лометрлик ички йўллар барпо этил­­га­ни ҳудуд инфратузилмасида муҳим аҳа­мият касб этиб, халқимиз ҳаёт даража­си­ни юк­салтиришга хизмат қилмоқда.

Қадрли тумандошлар!

Дарҳақиқат, мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Бугун оиладан бошлаб болалар боғчасигача, бошланғич синфдан ўрта мактабгача, касб-ҳунар таълимидан тортиб олийгоҳларгача таълим ва тарбия сифатини ошириш мамлакат раҳбарининг диққат марказида турибди. Бугун "Йўлчилар” овул фуқаролар йиғинида 216 ўринли энг сўнгги русумдаги мактаб, туман марказида 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси жадаллик билан қад ростламоқда.

Албатта, бу эътибор келажакка қўйилаётган пойдевор эканлигини барчамиз яхши англаймиз ва ўйлайманки, туманимиз зиёлилари бу каби эътибор ва ғамхўрликни ўзларига билдирилаётган юксак ишонч шу билан бирга катта масъулият деб ишга ёндошадилар.

Элу юрт фаровонлиги учун бутун бор­лиғи билан хизмат қилишга бел боғ­ла­ган меҳнаткаш туманимиз аҳли но­ми­дан айта оламанки, мустақиллигимиз аба­дийлиги, Ватанимиз тараққиёти ва фарзандларимиз келажаги йўлида барчамиз бир тану бир жон бўлиб, бутун куч-ғайратимизни ушбу эзгу мақсад­лар­га сафарбар этамиз.

Муҳтарам Президентимизнинг "Ватанни севиш – улуғ фазилат”, дея эътироф этган сўз­лари ҳар биримизни она-Ватани­миз­нинг қад­ри­га етишга, унинг келажаги учун муно­сиб ҳисса қўшишга даъват этиб туради.

Азиз дўстлар!

Сизларни энг улуғ, энг азиз байра­ми­миз — Истиқлолимизнинг қут­луғйи­гирма етти йиллиги билан чин қал­бим­дан самимий табриклайман.

Озод ва обод Ватанимиз осмони ҳа­миша мусаффо бўлсин, юртимиздан тинч­­лик-хотиржамлик, қут-барака ва фа­ровонлик ҳеч қачон аримасин.

Мустақилликдек азиз неъмат шукуҳи ҳар бир инсон қалбини эзгулик нурлари билан мунаввар этиб, шу юртга, шу азиз Ватанга фидокорона меҳнат қилишга, унинг тараққиётига муносиб ҳисса қў­ши­ш­га чорлайверсин.

Жонажон Ўзбекистонимиз мусаффо осмонида истиқлол қуёши мангу порласин!

Мустақиллик байрами барчамизга му­борак бўлсин!

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туман ҳокими С.Хамроевнинг туман аҳлига табриги

 

Ассалому алайкум азиз учқудуқликлар!

Қадрли юртдошлар!

Диний ва миллий байрам-ларимиздан бири бўлган Ийд ал Адҳа - Қурбон ҳайити байрами билан барчани чин қалбимдан муборакбод этаман!.

Ушбу саодатли, нурли кунларда барча мўмин-мусулмонларнинг дуо-илтижоларини, савобу – амалларининг ижобатини бериб, эл-у, юртимизни, хонадонларимизни файзу баракага тўлдирсин! Кўпмиллатли халқимизни меҳрли-оқибатли қилсин!.

Қурбон ҳайити байрамини муносиб қаршилаш учун миллий, диний қадрият-ларимизга амал қилиниб, юртимизда қолаверса, туманимизда ҳам 18-19 август кунлари хайрия ҳашари ўтказил-ди.

Корхона-ташкилотлар атрофи, маҳалла ва кўчалар, хонадонларда тозалик ва ободонлаштириш ишлари-нинг олиб борилганлиги, зиёратларимиз чиройли бўлиши учун байрам олдидан қабристонларимизда ҳам ободонлаш-тириш ишларининг ўтказилганлиги нур устига аъло нур бўлди.

Зеро халқимизда "Ўтганларнинг руҳини шод этай десанг, масканини обод қил” – деган мақол бор.

Дарҳақиқат, учқудуқликлар ҳам ана шундай қутлуғ айём кунларида инсо-нийлик, шукроналик ва саховатпешалик фазилатларини янада ёрқин намоён этиб, Аллоҳнинг ўзларига берган неъ-матларидан эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларга хайр-эҳсон қилмоқ-далар. Ёши улуғ кексалар ва фахрий-ларимизга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-мурувват кўрсатмоқдалар.

Азиз юртдошлар!

Дарҳақиқат, Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждод-ларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп бора қайд этилган.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек: "Бу-гунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болалари-мизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбия-лашимиз лозим” деган сўзлари ҳар биримиздан огоҳлик ва ҳушёрликни бир дақиқага ҳам сусайтирмасликка ундай-ди. Негаки, сўнгги пайтларда ақида-параст оқимлар ёшлар ичидаги фао-лиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, "Интернет” орқали тарғибот ўтказиш, яширин "ҳужралар” ташкил этиш каби усул-ларда амалга оширмоқда.

Ҳеч шубҳасиз, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаёт-ган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбир-кор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий вазифаларидан бўлиб қолаверади.

Шу ўринда, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом маданияти маркази, Тошкент Ислом университети, Самар-қандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Термиз шаҳрида Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси фаолиятининг ташкил этилиши – маънавиятимизни янада юксалтириш, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, ижтимоий барқарорлик, ўзаро аҳиллик ва тотувликкабеқиёс ҳисса қўшаётганини таъкидлаш ўринли.

Бугунги шукуҳли кунларда оилалар мустаҳкамлиги, фарзандлари-миз бахти, ёшларимиз ҳар томонлама етук, одоб-ахлоқли, Ватани, халқи, дину диёнатига содиқ бўлиб камолга етишларини сўраб дуои хайрлар қилиш ҳаммамизнинг бурчимиз ва вазифа-миздир.

Яна шу кунларда 8 нафар учқудуқликлар ҳаж ибодатларини адо этмоқдалар. Улар муборак сафарда Яратгандан ватанимиз тараққиёти, халқимиз равнақини сўраб, Маккаи мукаррамада, Арафот ва Мино водийсида дуои хайрлар қилмоқдалар.

Қадрли учқудуқликлар!

Бу кунларга соғ-саломат етказгани учун Аллоҳга беадад шукроналар айтиб, Ийд ал Адҳа – Қурбон ҳайити билан барча юртдошларимизни чин дилдан муборакбод этаман.

Жонажон Ўзбекистонимиз истиқбо-ли порлоқ, диёримиз тинчлиги ва осойишталиги бардавом, халқимиз фаровонлиги янада зиёда бўлишини Парвардигордан сўраб қоламиз.

Қутлуғ байрам файзу таровати қалбларимиз ва хонадонларимизни мунаввар ва хушнуд этсин! Истиқ-лолимиз мангу бўлсин!

Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

ЕРЛІККЕ ТАҒЗЫМ


 Аудандық «Нуроний» қайырымдылық қорының төрағасы Абдулла Керуенбаевтың «9 мамыр — Еске алу және қадірлеу» күніне аудан тұрғындарына құттықтауы

 Ассалаумағалейкум қадірлі Үшқұдық тұрғындары, жасы ұлы ақсақал мен әжейлер!

 Осы сәттен пайдаланып барша Отандастарымызды мерекемен құттықтаймын. Қашан да өткенін ұлықтап, бүгінін бақылап, келешегіне көз тастаған халықпыз. Елдің тыныштығы, ұрпақтың ұлағаты өткен ата-бабаларымыздың ақ білегінің күші, ақ найзасының ұшымен бізге тарту етілді. Әр жылы жоғары деңгейде аталып өтілетін бұл мерекеде елімізді тылсым дүниенің әсерінен сақтап қалған майдангер аталар мен батыр аналарымызды еске аламыз, рухына тағзым етеміз.

 Бүгінгі таңда өткен ата-бабаларымызға дұға бағыштауымыз — Алла алдындағы бір парызымыз. Өйткені сол азаматтар өткен ғасырдың бірінші жартысы аяғында сұрапыл соғысты басынан кешіргені барлығымызға аян. Олардың ерліктерін мәңгі ардақтап өтеміз. Сол аяусыз келген күндерде біздің ортадан яғни Үшқұдық ауданынан 421 адам соғысқа аттанған болса соның 172-сі қара қағаздың бетіне жазылды. Майданда көрсеткен ерліктері мәңгі ғазиздеп тұруға тұрарлық.

 Негізінде ұранды ердің қайсар ұрпағымыз. Елі үшін жері үшін намысын қолдан бермеген бабалардың бүгінгі ұрпағы өздігін танып, тыныш заманда шалқып-тасып жасауда. Соның барлығы сол сұрапылда майданның сұр көлеңкесін алысқа ысырып тастаған ержүректеріміздің арқасы.

Құрметті аудан тұрғындары!

 Өткен күннен алар тәрбиеміз, қашан да тыныштығымызға сақ болу, бабалар мирас еткен жерді аманат етіп, келер ұрпаққа тапсыру болып табылады. Ел келешегі болған әрбір жасөспірім өткенін ескерсе, келешегіне жарқын жүзбен бағып отырады.

Ғазиз ата-әжелер!

 9 мамыр — Еске алу және қадірлеу күнімен сіздерді шын жүректен құттықтаймын. Елге берер батаңыз молынан болсын. Деніңіз сау, өміріңіз ұзақ болсын. Жыл сайын атап өтер ұлы мерекемізді сіздермен бірге тойлау нәсіп ете берсін.

 Еліміз тыныш, берекеміз мол болсын. Мерекемен және бір рет қызу құттықтаймын.

 Назарларыңызға рақмет.