Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Хамроев Соли Фармонович

Хамроев Соли Фармонович

 


 

Учқудуқ туман ҳокими

 

 

Телефон: 593-21-21

Қабул кунлари: Ҳар хафтанинг жума ва шанба куни

Электрон почта:  s.hamroyev@navoi.uz

1965 йили Навоий вилояти, Қизилтепа туманида туғилган.

Миллати - ўзбек

Малумоти: Олий, 1988 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

 Мутахассислиги: олим-агроном.

 Оилали, икки нафар фарзанди бор

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

 

1988-1993 йй. - Қизилтепа тумани давлат хўжалигида агроном, бўлим бошлиғи

1993-1994 йй. -Қизилтепа туман Ёшлар Иттифоқи ташкилотида ташкилий ишлар бўлими бошлиғи

1994-1997 йй. - Қизилтепа тумани "Маҳалла” жамғармаси раиси

1997-2001 йй. - Қизилтепа туман ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази директори

2001-2003 йй. - Қизилтепа тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

2003-2004 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси

2004-2007 йй. - Қизилтепа тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

2007-2008 йй. – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Пахтачиликни ва техник экинларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошқарма бошлиғи

2008 – 2017 йй. - Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

2017 й вҳ Учқудук туман ҳокими

Мажбуриятлари:

Туманда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошкаради.

Туманни иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиради ва унинг бозор тамойилларига асосланган замонавий йўналишларини хаётга кенг жорий этиш ҳамда ислохотларни чуқурлаштиришга раҳбарлик қилади. Халқ фаравонлигини оширишнинг зарур чора-тадбирларини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Республика Президенти Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳоким қарорларининг ижросини ташкил этади.

Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини мухофаза этиш билан боғлик чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар, шунингдек, бошқа фавқулодда вазиятларда тегишли ишларни ташкил этади. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш, қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириш, чорвачиликда ислохотларни такомиллаштириш, фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоялаш масалаларини назоратга олади.

Республика ва хорижда туманнинг расмий вакили сифатида иш кўради.

Кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш ишига раҳбарликни амалга оширади. Танланган кадрлар масаласи бўйича охирги қарорни қабул қилади.

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амалга оширади.

Фуқароларни қабул қилишни ташкил этади, уларнинг шикоятлари, аризалари ва таклифларини кўриб чиқади.

Ижрои ҳокимияти органларининг тузилмасини ва штатларини қонунга асосан белгилайди ва ўзгартиради. Навоий вилояти ҳокимлиги девони билан келишилган холда туман ҳокими биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини тайинлайди хамда уларни Халқ депутатлари туман Кенгаши тасдиғига тақдим этади. Ислохотларни чуқурлаштириш йўлида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунларга амал қилган холда ўз ваколатларини амалга оширади.

   

Қуйидаги Кенгашлар ва комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

  • Ҳуқуқни мухофаза қилиш, солиқ, ҳарбий ва мудофаа идоралари ишини мувофиқлаштирувчи Кенгаши;
  • Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий Кенгаши;
  • Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш комиссияси;
  • Наркотик моддаларини назорат қилиш комиссияси;
  • «Маънавият ва маърифат» туман Кенгаши;
  • Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси;
  • Топонимик объектларга ном бериш туман комиссияси;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги ПФ-3434 сонли фармонининг ижросини таъминлаш буйича доимий комиссия;
  • «Камолот» ЁИХ туман Кенгашининг Васийлик ва хомийлик кенгаши;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат тили ҳақидаги ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш комиссияси
  • Одам савдосига қарши курашиш туман комиссияси

 

Ҳокимлик бўлимлари ва туман ташкилотлари:

  • Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари
  • Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи;
  • Ҳоким ёрдамчиси;
  • Ҳокимлик умумий бўлими;
  • Ҳокимлик ҳуқуқшуноси;
  • Туман ҳокимлиги қишлоқ хўжалик масалалари бўйича мутахассиси;
  • Ҳокимлик вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси маьсул котиби;
  • Туман ички ишлар бўлими;
  • Туман божхона бўлими;
  • Туман мудофаа ишлари бўлими;
  • Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;
  • Туман ем бирлашмаси;
  • Туман ширкат (фермер) хўжаликлари;
  • Туман ўрмон хўжалиги;
  • Туман ветеринария бўлими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: