Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Бафоев Фаррух Жўрақулович

Бафоев Фаррух Жўрақулович

Учқудуқ туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари


Телефон: 593-19-91

Қабул кунлари: Ҳар хафтанинг сешанба куни

Электрон почта: uchquduq@nv.uz

Туғилан  йили: 1989 йили Бухоро вилояти, Шофиркон туманида туғилган.

Миллати - ўзбек

Малумоти олий.

2010 й. Тошкент Давлат Аграр Универиситети 

2015 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси (4 ойлик махсус курс) 

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

 

2006-2010 йй. - Тошкент давлат аграр университети талабаси

2010-2011 йй. - Учқудуқ туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими етакчи мутахассиси

2011-2012 йй. - Учқудуқ туман ҳокими ёрдамчиси

2012-2013 йй. - Учқудуқ туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи

2013-2016 йй. - Учқудуқ туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи

2016-2017 йй. - Учқудуқ туман ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи

2017-2017 йй. - Учқудуқ туман Иқтисодёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи

2017 й. - ҳ.в. - Учқудуқ туман ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари


 Мажбуриятлари:

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва истиқболини белгилаш, минтақавий концепциясини, йирик иктисодий-ижтимоий муаммоларни хал этиш, меҳнат ресурсларидан, ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш, иқтисодий вазиятни соғломлаштириш мақсадли дастурини ишлаб чиқади. Бунда ички ва ташқи бозорнинг маркетинг тадқиқотлари механизмини ишлаб чиқишга эътибор беради, шунингдек, сохаларни рақобатбардош махсулотлар ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш йўлларини аниқлайди.

Тумандаги барча сохаларга тегишли корхоналарнинг муомаладаги маблағлари холатини тахлил этади, сохалар бўйича ижобий махсулот-пул балансига эришиш йўлларини излаган холда уларнинг дебитор-кредитор қарзлари бўйича мониторингини олиб боради.

Туман ҳудудида рақобатбардош, хорижга сотишга мулжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи кичик ва ўрта, қўшма корхоналар ташкил этишга, аҳоли жамғармаларини, маҳаллий ва ҳорижий банкларнинг тижорат тизимларининг, тадбиркорларнинг сармояларни жалб этиш масаласига асосий эътиборни қаратади.

Банклар фаолиятини назорат қилади. Туман ҳокими билан ҳамкорликда белгиланган ҳудудда нақд пул эмиссиясини қисқартириш, муътадиллаштириш механизмни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Статистик хисоботларнинг ишончли ва ўз вақтида сифатли тайёрланиши бўйича чоралар кўради.

Умумиқтисодий масалаларни хал этишда туман ҳокимининг тегишли сохалар бўйича ўринбосарлари билан ҳамкорлик қилади.

Савдо ташкилотлари ва бозорлар фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг ҳудудий ривожланиш истиқболларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Ҳукумат қарорларидан келиб чиққан холда ўқув муассасалари фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш минтака дастурини ишлаб чиқади, халқ хўжалигига зарур кадрлар тайёрлаш, ёш авлод тарбияси, таьлим ҳамда соғлиқни сақлашда ислохотларни амалга оширишга алоҳида эьтибор қаратади.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилиш Давлат дастурини амалга ошириш ва сифатли тиббий хизматлар кўрсатишда аҳолини эхтиёжини қондириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Маданиятни ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни, халқ ижодиёти ва миллий маданиятини қуллаб-қувватлаш тадбирларини ишлаб чиқади ва ижросини таьминлайди.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз сохасига тегишли барча ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.

 

Қуйидаги кенгаш ва комиссияларга раҳбарлик қилади:

 

  • Туман «Пул-кредит сиёсати» комиссияси;
  • Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича туман комиссияси;
  • Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш туман комиссияси;
  • Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича туман комиссияси;
  • Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаши;
  • Тери-таносил касалликлари ва ОИТС (СПИД)га қарши профилактик тадбирларни ўтказиш комиссияси;
  • Эпидемияга қарши кураш (ЧПК) фавқулодда комиссияси;
  • Ёшларни ҳарбий хизматга чақириш комиссияси;
  • Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий ёрдам бериш бўйича махсус туман комиссияси;
  • Туман оммавий тадбирларни ўтказишни назорат қилиш комиссияси.

 

Куйидаги туман ва шахар ташкилотлари, булимлари фаолиятини мувофиклаштиради:

 

  • Туман ҳокимлиги ижтимоий масалалар бўйича бош мутахассиси
  • Туман ҳокимлиги иқтисод бўлими;
  • Туман статистика бўлими;
  • Тадбиркорлик субьектларини Давлат рўйхатдан ўтказиш инспекцияси;
  • Туман Давлат солик инспекцияси;
  • Туман молия бўлими;
  • Туман Газначилик бўлинмаси;
  • Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси;
  • Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази
  • ТИФ Миллий банк Учқудуқ филиали;
  • АОТБ "Мекрокредитбанк” Учқудуқ филиали
  • Халқ банки Учқудуқ мини банки;
  • Туман «Деҳқон бозори» МЧЖ
  • «Учқудуқ савдо» МЧЖ;
  • ДАСК "Агросуғурта” Учқудуқ бўлими;
  • Туман халқ таьлими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими;
  • Туман тиббиёт бирлашмаси;
  • Туман маданият ва спорт ишлари бўлими;
  • Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман вакили;
  • Туман Маьнавият-тарғибот бўлими;
  • Туман касб-ҳунар коллежлари;
  • Туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази;
  • Оммавий ахборот воситалари(«Учқудуқ» газетаси, «Орион» телестудияси, Кабелли телевидения;)
  • "Учқудуқ” газетаси давлат корхонаси;
  • Сиёсий партиялар;
  • Туман ҳудудидаги диний ташкилотлар.
  • «Кончилар бозори” МЧЖ;
  • Туман инкоссация бўлими;
  • Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти;

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: