Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Негматов Алиқул Нурмаматович

Негматов Алиқул Нурмаматович

 

Учқудуқ тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар коммунал хўжалик  масалалари бўйича  ўринбосари.

Телефон: 593-12-58

Қабул кунлари: Ҳар хафтанинг чоршанба ва жума куни

Электрон почта: uchquduq@nv.uz

1964 йили Навоий вилояти, Нурота туманинида туғилган.

Миллати - ўзбек

Малумоти олий. 1990 йил, Тошкент политехника институти (кундузги)

Мутахассислиги муҳандис-қурувчи.

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1979-1982 йй - Нурота туманидаги 189-сонли ҳунар техника билим юрти талабаси

1982-1984 йй - Ҳарбий хизматда

1984-1985 йй – Нурота Давлат хўжалиги ишчиси

1985-1990 йй - Тошкент политехника институти талабаси

1990-1991 йй – 15-сонли Навоий қурилиш бошқармасига қарашли 3-сонли участка устаси

1991-1992 йй - 15-сонли Навоий қурилиш бошқармасига қарашли 3-сонли участка прораби

1992-1996 йй - Навоий қурилиш бошқармасига қарашли 3-сонли Учқудуқ қурилиш монтаж трести прораби

1996-1996 йй - Навоий қурилиш бошқармасига қарашли 3-сонли Учқудуқ қурилиш монтаж бошқармаси бош муҳандиси

1996-2000 йй - Навоий қурилиш бошқармасига қарашли 7-сонли Учқудуқ қурилиш монтаж участкаси бошлиғи

2000-2001 йй - Навоий қурилиш бошқармасига қарашли 4-сонли Учқудуқ қурилиш монтаж бошқармаси масъулияти чекланган жамияти бош муҳандиси ўринбосари

2001-2004 йй - Навоий қурилиш бошқармасига қарашли 4-сонли Учқудуқ қурилиш монтаж бошқармаси масъулияти чекланган жамияти биринчи тоифали муҳандиси

2004-2010 йй - "Навои-Армолит” масъулияти чекланган жамият бош муҳандиси

2010-2011 йй - Навоий кон металлургия комбинати Давлат корхонаси Шимолий кон бошқармаси капитал қурилиш бўлими техник гуруҳи муҳандиси

2011-2013 йй - Навоий кон металлургия комбинати Давлат корхонаси Шимолий кон бошқармаси капитал қурилиш бўлими бошлиғи ўринбосари

2013- 2015йй - Навоий кон металлургия комбинати Давлат корхонаси Шимолий кон бошқармаси капитал қурилиш бўлими бошлиғи

2015- йил х/в. -Учқудуқ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш  капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича  ўринбосари          

Мажбуриятлари:

Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий дастурни ишлаб чиқади. Бунда тизимлардаги диспропорцияларни ўз вақтида топиш ва бартараф этишга, ишлаб чиқаришнинг пасайиши, сотилмай қолган маҳсулотларнинг кўпайиши сабабларини тахлил этишга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, истеъмол бозорини маҳсулот билан тўлдиришга ва корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишга, ўзаро хисоб-китобларни мувофиқлаштиришга асосий эътиборни қаратади. Ташқи иқтисодий алоқалар борасидаги фаолиятини кенгайтиришга, инвестицияларни жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишга имконият яратади.

Саноат ва иккиламчи ресурсларни, қора ва рангли металл чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш, саноат чиқиндиларини муомалага қайтаришни ташкил қилиш масалалари учун жавоб беради.

Туманда кичик, ўрта ва қушма корхоналарни ривожлантириш учун ҳорижий сармояни жалб этиш масалаларини диққат марказида тутади. Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни таъминлайди.

Умумиктисодий муаммоларни хал этишда, маҳсулот хом ашё ресурсларидан фойдаланиш, уларни тақсимлашда корхоналарни, бошқа мулк шаклига ўтказишда ва сохасига таалуқли масалаларда туман ҳокимининг мазкур йўналишлари бўйича ўринбосари билан ҳамкорлик килади.   

Ваколати доирасидаги сохаларга оид масалалар бўйича туман корхоналари, ташкилотлари, бўлимлари ва бошқалар билан биргаликда иш олиб боради, Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Туманда капитал қурилиш, транспорт, сув хўжалиги тармоқларини қурилиши, автойуллар бўйича минтақавий дастурларни ишлаб чиқади. Ҳудудда сув қувурларини қурилишини ривожлантириш дастурини, ҳамда уларни жойлаштириш схемасини ишлаб чиқади. Уй-жой, шу жумладан якка тартибда уй-жой қуриш, мактаб, касалхона ва бошқа ижтимоий маиший объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш масалаларини назорат қилади. Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа тармоқлардаги объектларнинг аҳволини тахлил қилади, таклифлар киритади.

Аҳолининг кундалик хаёти билан боғлик бўлган алоқа, почта хизмати, транспорт корхоналарининг аниқ ва бир маромда ишлашини таъминлашга эришади.

Майдонларни кўкамламзорлаштириш, меъморий ансамблларнинг яхлитлигига эътибор берган холда туман архитектори хизматини назоратга олиб,  йўналтириб боради. Кузда тутилмаган объектларнинг қурилишига йўл қўймаслик чораларини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ҳукумат ва мазкур сохага оид бошқа юқори органлар қарорларининг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Талофатлардан қутқариш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишга раҳбарлик қилади. Техник бошқариш тизимлари, хабардор қилиш ва алоқа бошқарув нуқталарини ташкил этиш ҳамда доимий тайёр холатда бўлишини таъминлашда иштирок этади.

Туман ҳудудидаги ер ости бойликлари, табиий ресурсларидан фойдаланиш масалаларини назорат қилади ва ушбу масалаларни хал этишда ер тузиш хизматлари билан хамкорлик қилади.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига бириктирилган корхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган ва сохасига таалуқли бошқа қарорларнинг бажарилишини ҳамда уларни назоратини ташкил қилади.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар ўз сохасига тегишли барча ташкилотлар, корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради ва раҳбарлик қилади.

Туман ҳокими бўлмаган холларда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажаради.

Қуйидаги комиссияларга раҳбарлик қилади:

  • Ута муҳим тоифаланган объектлар мухофазасини назорат қилиш комиссияси;
  • Туман фавқулодда  ходисалар, сув тошқинларига қарши кураш комиссияси;
  • Қора ва рангли металл чиқиндиларини йиғиш ва тежаш бўйича туман комиссияси;
  • Капитал қурилишда танлов (тендер) савдоларини ташкил қилиш комиссияси;
  • Йўлларда харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;
  • Ёқилғи энергетика ресурсларини тежаш ва коммунал хизмати учун хисоб-китоб қилиш ишларини мувофиқлаштириш комиссияси;
  • Куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларини ишлашга тайёрлаш ҳудудий комиссияси;

 

Қуйидаги туман корхона ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

 

  • Туман ҳокимлиги капитал қурилиш ва коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси;
  • Туман Архитектори;
  • Туман «Фавқулодда вазиятлар бўлими»;
  • Туман «Ер тузиш, рўйхатдан ўтказиш ва кучмас мулк кадастр хизмати»;
  • Туман табиатни мухофаза қилиш инспекцияси;
  • Туман йўл хўжалик туман пудрат таъмирлаш ва фойдаланш корхонаси
  • Шимолий кон бошқармаси;
  • «Промэлектро» қушма корхонаси;
  • Туман электр тармоқлари бўлими;
  • Туман «Ободонлаштириш» бўлими;
  • Туман Гаражлар уюшмаси;
  • «Учқудуқ-Қимиз» МЧЖ –Автошохбекат;
  • Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши;
  • Кокпатас ГКЭ ДК;
  • «Бухантау» ГКЭ ДК;
  • Туман «Нефт махсулотларини сақлаш унитар корхонаси»;
  • Темир йўл вокзали, (Учқудуқ –1, Учқудуқ-2);
  • Почта алоқа тармоқлари Учқудуқ шуъбаси;
  • "Навоийтелеком” Учқудуқ филиали;
  • Зарафшон қурилиш бошқармаси Учқудуқ бўлими;

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: