Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ескабуловна Гулбаҳор Алланова

Ескабуловна Гулбаҳор Алланова

 


 

Учқудуқ тумани ҳокими ўринбосари Хотин-кизлар қўмитасини раиси 

Телефон: 593-31-80

Қабул кунлари: Ҳар хафтанинг пайшанба куни

Электрон почта:  uchquduq@nv.uz

1972 йили Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани

 

Малумоти: Олий,

 

Миллати - қорақолпоқ

Малумоти олий. 1995 й. Қорақолпоқ Миллий университети

Мутахассислиги филолог

.

 

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

 

1995-1996 йй. – Кегейли тумани 14-сонли мактаб ўқитувчиси

1996-2004 йй. – Учқудуқ тумани 9-сонли болалар боғчаси тарбиячиси

2004-2012 йй. – Учқудуқ тумани 9-сонли мактаб ўқитувчиси

2012-2016 йй. – Учқудуқ тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

2016 йил ҳ/в. – Учқудуқ тумани ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси

 


МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги  3434-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 июндаги 299-сонли қарори вазифаларидан келиб чиққан  ҳолда, хотин-қизлар конференциясида тасдиқланган Низом асосида ташкил этиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг оилада, жамият ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишдаги  ўрнини ошириш, оила, оналик  ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратади ва қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширади.

- хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий  жиҳатдан қўллаб–қувватлаш, маънавий  ва маърифий фаоллигини ошириш, оналик  ва болаликни  муҳофаза қилиш, аёлларни моддий ва  маънавий  турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда соғлом  авлодни тарбиялаш, маънавий, касбий, жисмоний, аҳлоқий жиҳатдан ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий ўрнини ошириш;

- хотин-қизларнинг яшаш жойлари ва турмуш шароитларини ўрганиш, ишлаб чиқаришда улар билан яқиндан алоқада бўлиш;

- хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлигини таъминлаш соғлом оилани шакллантиришга  қаратилган  чора-тадбирларни  ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, хотин-қизлар ва оилавий спортни ривожлантиришга кўмаклашиш, соғлом  турмуш тарзини тарғиб этиш;

- жойларда (оила, маҳалла, иш жойларида) миллий-диний урф-одатларни  тўғри тарғиб  этиш ва риоя этишга қаратилган самарали фаолиятини  ташкил  этиш, хотин-қизларни конституцион  ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш ва тадбиқ этиш, уларни турли хил экстремистик, диверсион-террористик  фаолиятга аралашиб қолишининг олдини олиш;

- хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига, шунингдек, улар иш фаолиятини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ташкилотларда, муассасаларда,  корхоналарда фаолият олиб бораётган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган дастурларни  тайёрлаш ва тадбиқ  этиш;

- Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, жамиятни демократик тамойилларини хотин-қизлар нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини  ривожлантириш;

Ўзига  бириктирилган соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш, тарбиялаш  ва ўқитиш билан доимий шуғулланиш, уларни жой-жойига қўйиш бўйича вилоят ҳокимлигида  тасдиқланган  тартибда таҳлилларни бериб боради ва кадрлар заҳирасини яратади. Ваколати доирасида соҳасига оид масалалар юзасидан Республика вазирликлари, бошқарув  органлари, жамғармалар ва бошқалар билан биргаликда иш олиб боради.

Хотин-қизлар меҳнат қилаётган барча корхона, муассасалар, бошқарма ва  идоралар хотин-қизлар кенгашлари билан ҳамкорлик қилади ва  фаолиятига  тегишли масалалар бўйича умумий раҳбарликни олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу соҳага тегишли Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, ҳукумат ва вилоят ҳокими қарорлари ва  фармойишлари  бажарилиши учун шахсан маъсулдир.   

Қуйидаги ташкилотлар ишини  мувофиқлаштириб боради.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: