Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Учқудуқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

Учқудуқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

13 декабрдаги №Ф-5413-сонли Фармойиши, Навоий вилоят ҳокимининг 2018 йил 
15 декабрдаги №Ф-118-сонли Фармойиши, Учқудуқ туман ҳокимининг 2018 йил 
17 декабрдаги №Ф-100-сонли Фармойишлари асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги хамда Ватан химоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил15 январга қадар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан "Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 19 декабрь куни туман ҳокимлиги, 99818-сонли ҳарбий қисм, туман мудофаа ишлари бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши аъзоларидан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳи томонидан туман марказидан 65 км узоқликда жойлашган "Боздун” ОФЙ га қарашли Жузқудуқ овулидаги 2-сонли мактаб ўқувчилари ҳамда 5-сонли мактабгача таълим муассасасида ва "Кокпатас” ОФЙ худудида жойлашган 13-сонли мактабда оммавий маданий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда 99818-сонли ҳарбий қисм жамоаси, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Б.Кимсанов, ЧЁХХТБ бошлиғи М.Бозоров, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси О.Тилавов, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Солиевлар иштирок этди. Ўтказилган тадбирлар давомида аҳоли, мактаб ва МТМ ўқитувчи ва ўқувчилардан иборат 200 нафар иштирокчилар қатнашди.

Жорий йилнинг 20 декабрь куни "Шалхар” овул фуқаролар йиғинига қарашли 12-сонли мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари учун оммавий-маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирда 99818-сонли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Х.Арслонқулов, ҳарбий хизматчилар, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ЧЁХХТБ бошлиғи М.Бозоров, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси О.Тилавов, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Солиевлар иштирок этди. Худди шундай тадбир Йўлчилар овул фуқаролар йиғинига қарашли 5-сонли мактаб спорт залида ўтказилди. Тадбирда 99818-сонли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Х.Арслонқулов ва ҳарбий хизматчилар, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Б.Кимсанов туман мудофаа ишлари бўлими ЧЁХХТБ бошлиғи М.Бозоров, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси О.Тилавов, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси Ф.Солиевлар иштирок этди. Ўтказилган тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари , ўқувчилар томонидан Ватан ҳақидаги шеър ва қўшиқлари тингланди. Бундан ташқари ҳарбий соҳага қизиқадиган ўқувчилар билан 99818-сонли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Х.Арслонқулов ва ҳарбий хизматчилар, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Б.Кимсанов, 5-сонли мактаб директори С.Сайфиддинов, Мудофаа ишлари бўлими ЧЁХХТБ бошлиғи М.Бозоровлар иштирокида ҳарбий соҳага қизиқадиган ўқувчилар билан "Ватанга хизмат –олий фазилат мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда 
250 нафар ўқувчилар жалб қилинди.

. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги хамда Ватан химоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси юзасидан "Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган умумий ғоя остида Жорий йилнинг 
20 декабрь куни туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, кончилик касб-ҳунар коллежи ва барча мактаблар ўқувчилари ўртасида "Қисқа масофага югуриш” бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақага тумандаги таълим муассасаларининг 
50 нафардан ортиқ спортчи ўқувчилари иштирок этди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: