Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ойлиги ўтади

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ойлиги ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши, Навоий вилоят ҳокимининг 2018 йил 15 декабрдаги 118-Ф сонли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида Учқудуқ туман ҳокимининг 2018 йил 17 декабрдаги 100-Ф сонли фармойиши қабул қилинган.

Учқудуқ туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар ўтказиш бўйича тадбирлар Дастури тасдиқланди.

Бу сафарги байрам тадбирлари ташкилий жиҳатдан олдингиларидан маънан ва мазмунан фарқ қилиши кўзда тутилган. Уларда миллий армиянинг тарихи, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари, мамлакат тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишда Қуролли Кучлар салоҳияти, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва баркамол шахс сифатида камол топишида армиянинг муҳим ўрни, ҳарбий хизмат ҳақиқий мардлик, фидойилик, матонат ва садоқат мактаби экани намойиш этилади.

Шунингдек, ишчи гуруҳ ҳарбий-маъмурий секторлар билан ҳамкорликда Дастурда белгилаб берилган байрам тадбирларини «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» деган умумий ғоя остида ташкилий жиҳатдан юксак савияда амалга ошириш белгиланган.

Хусусан, «Ватанпарварлик ойлиги» давомида ўспирин ёшлар ўртасида «Мен, албатта ҳарбий бўламан!», ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги «Энг яхши маҳалла» ва «Энг яхши маҳалла посбони» танловларини ўтказиш каби кўплаб вазифалар кўзда тутилган.

Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ва мактабларининг 11-синф ўқувчилари ўртасида "Мен албатта ҳарбий бўламан!” ҳарбий – спорт мусобақасини ўтказиш, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ҳарбий хизматчилар иштирокида уюшмаган ёшлар билан "Ибратли тенгдошим” мавзусида учрашув ва суҳбатлар ташкил этиш, спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси турларидан мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: