Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “Учқудуқ” газетаси хабар қилади: Янги йил байрами ярмаркаларида қандай нархлар белгиланган

“Учқудуқ” газетаси хабар қилади: Янги йил байрами ярмаркаларида қандай нархлар белгиланган

 

Туманимиз аҳолисига қулайликлар яратиш ҳамда байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлаш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда Янги йил арафасида байрам ярмаркалари ташкил этилади. Жорий йил ҳам байрам ярмаркалари белгиланган меъёрлар асосида уюштирилмоқда.

Ҳар бир хонадонга байрам кайфиятини олиб кириш, фуқароларнинг Янги йилни кўтаринки руҳда, шоду хуррамлик билан қарши олиши учун туман марказида байрам ярмаркалари ташкил этилган.

Байрам ярмаркаларида мол гўшти, парранда гўшти, тухум ҳамда мева-сабзавотлардан иборат қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қатъий белгиланган нархлар асосида сотувга чиқарилган.

Мисол учун йирик шохли мол гўшти 35 минг, парранда гўшти 17-18 минг, тухум 600 сўм. Бошқа маҳсулотлар ҳам худди шундай арзон нархларда сотилмоқда.

Айни пайтда байрам ярмаркасида савдо қизғин давом этмоқда.

Бозор ўз номи билан бозор-да. Ярмарка фаолияти билан танишиш чоғида баъзи бир гаплар қулоғимизга чалинди. Қайсидир хўжаликнинг гўшти сифатсиз, бошқа бириники белгиланган нархдан юқори сотилаётганлиги, балиқнинг нархи 18 минг эмас, 20 минг сўм эканлиги хусусидаги гап-сўзларни эшитдик.

Халқ тили билан айтганда, бозордаги нарх-наво олувчига қиммат, сотувчи учун арзон бўлади. Ҳар нима бўлганда ҳам инсоф доирасида бўлса, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Маҳсулотлар нарх-навоси сотувчининг ҳам, олувчининг ҳам имкониятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган. Шундай экан, байрам ярмаркаси барчага бирдек байрамона кайфият улашсин.

Ярмаркалар туманимизда 10 январга қадар давом этади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: