Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Хитой олимлари: Уйқусизлик одамни инфаркт ва инсультга дучор этади…

Хитой олимлари: Уйқусизлик одамни инфаркт ва инсультга дучор этади…

Шу масалада бир гуруҳ Хитой олимлари тадқиқотлар ўтказишди. Тадқиқотларда икки юзга яқин кўнгилли иштирок этиб, олимларга уйқусизлик қанчалар инсон учун зарарли эканини аниқлашда каттаёрдам берди.

— Уйқусизлик ҳам сурункали хасталик ҳисобланади, — деди олимлардан бири. — Демак, уни ҳам ҳар олти ойда даволаб туриш лозим. Акс ҳолда уйқусизлик одамни юрак хасталиклари, инсультга дучор этиши турган гап. Бунинг асосий сабаби шуки, одам узоқ муддат ухламаслиги натижасида томирларда оқаётган қон секинлашади, томирларимизга холестерин ҳукмини ўтказа бошлайди. Мияга қон етарли даражада етиб бормайди. Худди шу турли кўринишдаги асаб хасталикларини ҳам келтириб чиқаради. Уйқусизлик артериал қон босими сакрашига сабабчи бўлади.

Интернет материаллари асосида.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: