Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Ўзбекистон мактабларида қишки таътил кунлари маълум бўлди

Ўзбекистон мактабларида қишки таътил кунлари маълум бўлди

Фестивалнинг республика босқичи 5-6 январь кунлари "Аъло таътил лойиҳаси: Қишки оромгоҳ” доирасида ўтказилади.

Ўзбекистон умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг қишки таътили кунлари маълум бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Аниқлашимизча, ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари 2018 йилнинг 28 декабрь куни бошланиб, 2019 йилнинг 10 январига қадар давом этади. 11 январь, жума кунидан эътиборан учинчи чорак бошланади.
Бу йил ўқувчиларнинг қишки таътилни ҳар қачонгидан мароқли ва завқли ўтказишлари учун алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда. Мактабдаги тўгараклар, тадбирлардан ташқари, Халқ таълими вазирлиги томонидан иккита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Булар: "Менинг илк ижод маҳсулим” анъанавий ўқувчи-ёшлар медиа фестивали ва "Аъло таътил: Қишки оромгоҳ” лойиҳаси.
"Менинг ижод маҳсулим” анъанавий ўқувчи-ёшлар медиа фестивали Республикадаги барча умумтаълим мактабларининг 8-11 синфларида таълим олаётган (14-18 ёшдаги) ижодкор ўқувчи-ёшларнинг ижодий фаолиятини оммалаштириш, касбий маҳоратини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Фестивалнинг республика босқичи 5-6 январь кунлари "Аъло таътил лойиҳаси: Қишки оромгоҳ” доирасида ўтказилади.
Фестивалда иштирок этган ишлардан ҳар бир йўналиш бўйича иккитадан ижодий иш номинациялар бўйича тақдирланади. Фестивалда ғолиб бўлган 6 нафар иштирокчилар лауреатлик сертификати, статуэтка ва планшет билан, номинациялар бўйича ғолиб деб топилган яна 6 нафар иштирокчилар махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
"Аъло таътил: Қишки оромгоҳ” лойиҳаси Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ташкил этилаётган бўлиб, у бир ҳафта давом этади.
Лагерга республиканинг турли ҳудудларидан халқаро олимпиадалар ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган, қолаверса, иқтидорли, зукко ва қобилиятли 120 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинади. Улар лойиҳа доирасида Сурхондарёнинг кўзга кўринган ва диққатга сазовор бўлган нуқталарида ҳам бўлиб, вилоятнинг туризм салоҳияти билан танишадилар.

 

Интернет материаллари асосида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: