Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланиш тақиқланади

Бир марталик пластик маҳсулотлардан фойдаланиш тақиқланади

 

Европарламент вакиллари ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар бир марталик фойдаланиладиган пластик товарларни тақиқлаш тўғрисида келишувгаэришдилар. Уларнинг ичида идишлар ва ичимликлар учун сомон-чўплар ҳам бор.

 Бу ҳақда DW хабар берди. Мазкур чеклов икки йилдан сўнг тўла кучга киради. 24 октябрь куни Европарламент бир марталик фойдаланиладиган айрим пластик воситаларни ишлатишни тақиқлашга оид таклифни маъқуллаган эди. ЕИга аъзо мамлакатлар 2025 йилдан бошлаб 90 фоиз пластик бутилкаларни қайта ишлаши, ичимликлар ишлаб чиқарувчилар эса мазкур жараёнда молиявий иштирок этиши керак.

Еврокомиссия озиқ-овқат учун пластик контейнерлар ва стаканлардан фойдаланишни қисқартиришни ҳам таклиф этяпти.

Интернет материаллари асосида.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: