Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Автомобилни қисқа вақтга ижарага бериш тартиби белгиланди

Автомобилни қисқа вақтга ижарага бериш тартиби белгиланди


Транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби белгиланди.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан "Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.
Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.
Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

паспорт;

ҳайдовчилик гувоҳномаси;

тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;

гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: