Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / Қон босимининг кушандаси аниқланди

Қон босимининг кушандаси аниқланди

Кельн университети клиникаси мутахассислари гипертонияга қарши кураша олувчи ичимлик турини аниқлашди. Бу ичимлик какао экан. Какао таркибида мавжуд флавоноидлар қон босимини меъёрий ҳолатга келтириб, органзимни нокерак моддалардан тозаларкан. У қон томирлар ҳолатини яхшилаб, юрак хасталикларини даволашда муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, юракни хавотирли, ҳаяжонли лаҳзаларданҳимоя қилади.

 Олимларнинг айтишича, какао таркибида яна процианидлар мавжуд. Улар аслида чой таркибида ҳам йўқ эмас. Фақат какао таркибидаги процианидлар чойдагига нисбатан икки ҳисса фаолроқ. Агар бу ичимлик меъёрий миқдорда доимий тарзда ичилса, гипертонияни даволашда доридан ҳам кўпроқ фойда бера олади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: