Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “УЧҚУДУҚ” газетаси хабар қилади: АСОСИЙ ЯНГИ ЙИЛ АРЧАСИ ЎРНАТИЛДИ

“УЧҚУДУҚ” газетаси хабар қилади: АСОСИЙ ЯНГИ ЙИЛ АРЧАСИ ЎРНАТИЛДИ

Янги йилни ҳаммадан ҳам кўпроқ жажжи болажонлар интиқлик билан кутади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки ажойиб тарзда ташкил этиладиган Янги йил арчаси томошалари уларга чексиз қувонч, завқ бағишлайди.

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Учқудуқ туманида ҳам Янги йил байрами тантаналарига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Асосий байрам тадбири "Лочин” спорт-мажмуаси олдида бўлиб ўтади. Арчанинг баландлиги ҳар йили 12-13 метр бўларди, бу йил эсабўйи 16 метр, эни 20 метр қилиб ўрнатилди.

"Янги йил” байрами муносабати билан барча маҳаллалар, корхона, ташкилот ва таълим муассасаларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, байрамона безаш, арчалар ўрнатиш, лозунглар, байрамни акс эттирувчи баннерлар, фестиваль байроқларини илиш, рангли чироқлар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

 Айниқса, туманнинг марказий кўчаси бўлган "А.Темур” кўчаси бўйлаб турли шаклга эга бўлган рангли чироқларнинг ўрнатилгани аҳолига ҳозирданоқ, байрам кайфиятини улашмоқда.

Бундан ташқари янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш ва аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида туманда 20 декабрдан бошлаб қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилади.

 

 



 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: