Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / “УЧҚУДУҚ” газетаси хабар қилади: “Шоир аскар”, “Қўшиқчи аскар”, “Нотиқ аскар” номинацияларида ғолиблар аниқланди

“УЧҚУДУҚ” газетаси хабар қилади: “Шоир аскар”, “Қўшиқчи аскар”, “Нотиқ аскар” номинацияларида ғолиблар аниқланди

Юртимиз аҳолиси, айниқса, ёшлар ва Қуролли Кучлар шахсий таркибини истиқлол ғояларига садоқат, юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларни озод ва обод Ватанни ҳимоя қилишдек улуғ мақсадга интилиш, жасурлик ва фидойилик каби фазилатларини шакл­лантиришда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги қўшиқлар ва шеърлар муҳим аҳамиятга эга.

Мазкур йўналишдаги ижод намуналари ёшларни шу азиз юртнинг фарзанди эканлигидан ғурурланишга йўналтириб, уларни юксак марраларга даъват этади ҳамда ҳарбий жамоаларда маънавий-руҳий ҳолатни такомиллаштиришда, ҳарбий хизматчиларнинг эстетик ва ахлоқий сифатларини юксалтиришда, ҳарбий интизомни ва энг муҳими, ишончни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Танловнинг "Шоир аскар”, "Қўшиқчи аскар”, "Нотиқ аскар” номинацияларида иштирокчи-ёшлар Ватанга муҳаббат, шарафли касбга нисбатан ифтихор ҳамда онага бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини тараннум этдилар.

Учқудуқ туманидаги 99818 – сонли ҳарбий қисмда бўлиб ўтган мазкур танловда "Учқудуқ” газетаси муҳаррири Райҳон Қодирова иштирок этиб, танлов иштирокчиларининг чиқишларини кузатиб борди.

Танловнинг "Шоир аскар” номинациясида Хайрулла Деканбаев, "Қўшиқчи аскар” номинациясида Омонжон Убайдуллаев ҳамда "Нотиқ аскар” номинациясида Жамшид Турғунов ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўланмани қўлга киритди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: