Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       

МАККОРА АЁЛЛАР

Албатта коррупция жамият ривожига тўсқинликқиладиган салбий иллат эканини бугун кўпчилигимиз биламиз. Бироқ, орамизда бу иллатга қўл уришдан тап тортмайдиган, ўз нафсига қул бўлган кимсаларнинг ҳамон учраши ачинарли.

Шу боис ҳам бугун бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида қонунчилик орқали қатъий чоралар белгилаб қўйилса ҳамки ундан батамом қутулишнинг имкони бўлмаяпти.Айниқса, бу каби жирканч иллатга аёллар қўл урса...

Ҳа, шахсий манфаат илинжида кўзни кўр, қулоқни кар қилиб қўйган бундай аёлларга "хайф сенга аёл, деган ном!” дегинг келади. Нозима ва Нафосат (исмлар ўзгартирилган) Зарафшон шаҳар силга қарши курашиш диспансерида бири тозаликбон иккинчиси катта ҳамшира бўлиб туппа-тузук ишлаб юришганди. Нима жин урдию, кўнгиллари мўмайгина даромад тусаб қолишди.

Иккаласи олдиндан жиноий тил бириктириб Дилфузанинг қизи Гулчеҳрани ишга жойлаб қўйишга ваъда беришган. Гўёки, тиббиёт муассасаси раҳбарларидан таниши борлигини айтиб, ёлғон-яшиқ сўзлари билан унинг ишончига кириб пора беришга қизиқтирганлар.

Бирор бир ваколатга эга бўлмасаларда, Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига патронаж ҳамшираси вазифасига ишга қўйиш эвазига 5000000 сўм пора талаб қилганлар.

Зарафшон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи Нозима Дилфузадан 5000000 сўм маблағни пора тариқасида олаётганда ИЖҚК департаменти Зарафшон шаҳар бўлими ҳамда ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Халқимиз "Бузоқнинг югургани сомонхонагача”, деб бежизга айтмаган. Нозима ва Нафосатнинг фирибларига чек қўйилди. Жиноят учун жавобгарлик муқаррар. Суд томонидан ҳар иккаласига ҳам қилмишига яраша жазо тайинланди.

Жаҳонгир КАРИМОВ,

Учқудуқ туман жиноят суди раиси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: