Душанба-Жума: 09:00-18:00,
    (0-436) 593-11-03,    uchquduq@nv.uz

       
/ / / ОДАМ САВДОСИ – ОЛАМ ҒАВҒОСИ

ОДАМ САВДОСИ – ОЛАМ ҒАВҒОСИ


Дунё миқёсида ҳар йили 4,5 миллиондан зиёд киши одам савдоси қурбони бўлади. Ачинарлиси, уларнинг 1,2 миллиондан зиёди болалардир.Бу рақамлар одам савдосига қарши курашиш қанчалик долзарб эканини англатади.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш борасида миллий тизим яратилган. Бу давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини қамраган шундай тизимки, у халқароҳамкорлик алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратади.

Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш бўйича самарали тизим яратилгани туфайли кейинги ўн йилда 15 мингга яқин кишининг одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинган, бу жиноятдан жабрланган 3,5 мингдан ортиқфуқарога ижтимоий ёрдам кўрсатилган.

Афсуски, ноқонуний меҳнат миграцияси муаммолари мамлакатимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Айрим шахслар ишлаш учун норасмий равишда бошқа мамлакатларга йўл олмоқдалар. Бу эса одам савдоси билан шуғулланиб бойлик орттириш умидида юрган кимсаларга қўл келмоқда. Шу боис, республикамизда бу иллатга қарши курашиш масалаларига давлат миқёсида катта эътибор қаратилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда матнни белгилаб, (CTRL + ENTER) клавишасини босиб, веб-сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.

Мавзуга доир бошқа ўхшаш маълумотлар: